• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги ташқи реклама объектларини жойлаштириш бўйича қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор жазоланган

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги қарорига мувофиқ, пойтахтда 2021 йил 1 апрелдан 2021 йил 31 декабрга қадар ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Ташқи реклама объектларида жойлашган эълонларнинг ўзига тааллуқли бўлмаган мазкур мораторий (яъни, шаҳарда шу вақтгача ўрнатилган биллбордларда бемалол янги реклама жойлаштириш мумкин, фақат худди шундай янги биллбордларни ўрнатиш мумкин эмас) «Тошкент шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни хатловдан ўтказиб, ягона электрон реестрни шакллантириш мақсадида» жорий этилди.

    «Мораторий амал қилиши давомида янги ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ноқонуний ҳисобланиб, белгиланган тартибда демонтаж қилинади ва уларни ўрнатган шахсларга нисбатан чоралар кўрилади», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборотида. Ўрни келганда таъкидлаш жоиз, ноқонуний ташқи реклама объектларини ўрнатишга йўл қўймаслик, шундай ҳолатлар аниқланганда уларни демонтаж қилиш, қонунбузарликка йўл қўйганларга чора кўриш тадбирлари бугунгидек мораторий бўлмаган вақтда ҳам амалга оширилиши керак.

    Ўз вақтида бундай қонунбузарликларга панжа ортидан қараган, баъзан билиб, баъзан билмай реклама қонунчилиги оид талабларнинг бузилишига йўл қўйган «Т.Р.С» давлат унитар корхонасининг собиқ раҳбари А.И. билан боғлиқ ҳолат эътиборга молик. ЎзАнинг ёзишича, у 2006—2018 йилларда корхонага раҳбарлик қилиш билан бирга Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Реклама ва ахборот фаолияти бўйича комиссиясининг масъул котиби сифатида ишлаган.

    А.И. қўл остидаги ходимларнинг вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга ташқи реклама воситаларини ўрнатиш учун ажратилган «Реклама жойининг паспортлари» бўйича оз эмас, кўп эмас, нақ 700 қурилманинг белгиланган тартибда ва муддатда ўрнатилиши ҳолатини ўз вақтида мониторинг қилмаган. Оқибатда юридик ва жисмоний шахслардан ундирилиши лозим бўлган 327,6 миллион сўмдан зиёд маблағ тариф бўйича ҳисобланмаган ва ушбу маблағларни ундириш чоралари кўрилмаган.

    Шунингдек, А.И. Тошкент шаҳри ҳудудида ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш ҳамда эксплуатация қилиш бўйича «Т.Р.С.» ДУК билан ўнлаб ташкилотлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича 91,77 миллион сўмлик устама жарималарни текширув кунига кадар ундириш чораларини кўрмай, корхона манфаатларига зарар етказган. Бундан ташқари, у 51,2 миллион сўмлик муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб, шундан 42,76 миллион сўмини ундириш чораларини кўрмаганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига зиён етказган.

    Фуқаро А.И. 684 реклама жойининг паспортларидаги маълумотларни қонунчиликка зид равишда ўзгартириб, уларга сохта маълумотлар киритиб, тегишли 90 та хўжалик юритувчи субъектга тақдим этган. Бунинг натижасида 34 хўжалик юритувчи субъектдан жами 29,8 миллион сўм маблағ «Т.Р.С.» ДУК фойдасига ундирилмаган. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш мақсадида жами 10 та мурожаат бўйича реклама ўрнатиш учун ҳақиқатда бўш бўлган жойларни яшириб, бўш жойлар ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим этган.

    Бу А.И.га нисбатан илгари сурилган айбловларнинг бир қисми, холос.

    А.И. суд ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисмининг «в», «г» бандлари, 207-моддасининг 1-қисми, 205-моддасининг 1-қисми, 209-моддаси 2-қисмининг «а» банди ва 144-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан унга узил-кесил ўташи учун икки йил муддатга корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллашдан маҳрум қилиш жазоси, энг кам ойлик иш ҳақининг 151 баравари миқдорида жарима жазоси, иш ҳақининғ 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

    12.04.2021, 16:55   Изоҳ (0)   1457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    12.04.2021, 16:47

    Беҳаё қилиқлар билан навоийлик қизларнинг шаънини булғаган икки йигит қўлга олинди

    12.04.2021, 16:35

    Андижонда «тонировка»си учун тўхтатилган Nexia ҳайдовчиси ЙПХ инспектори билан жанжаллашди

    12.04.2021, 15:34

    «Ўзбекистонда шакар муаммоси бўлмайди» — «Ангрен шакар» бош директори

    12.04.2021, 15:10

    АҚШ томонидан «қора рўйхат»га киритилган украиналик бизнесмен Александр Онишченко Ўзбекистонга кўчиб ўтди

    12.04.2021, 14:33

    Андижондаги «Алвасти кўприк» ўрнида янги кўприк фойдаланишга топширилди

    12.04.2021, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ижара уй азобини тортган, курсдошига турмушга чиққан, танловда 15 минг доллар ютиб олган Юлдуз Турдиева 40 ёшда

    Маданият | 11 август, 13:34

    Ҳаводан бензин олиш: янги ихтиро инсониятни ёқилғи инқирозидан қутқариши мумкин

    Технологиялар | 11 август, 13:09

    Ўзбекистонда туман ва шаҳарлар иқтисодий ўсишга туртки берувчи лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 13:02

    Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 11 август, 12:37

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи хлор газидан заҳарланди (видео)

    Дунё | 11 август, 12:28

    Чарльз Оливейра: “Ярадор шер — барибир шерлигича қолади”

    Спорт | 11 август, 12:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.