Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америка халқининг фахри, 1960 йилларнинг мода тимсоли ва кўп жиҳатдан ўрнак бўлган аёл Жаклин Кеннеди ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Vogue журналининг муҳаррири бўлган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Турмушга чиққунига қадар журналистика билан шуғулланган Жаклин, 21 ёшида Vogue журналининг кичик муҳаррири лавозимини эгаллаган. Бир ярим йил давоми журналнинг Америка кейин эса француз таҳририятида ишлаган.

Ўзининг тўй либосини ёқтирмаган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Энн Лоу томонидан тикилган кўйлакни ёқтирмаган Кеннеди хоним, уни лампанинг қалпоғига ўхшатган. Аммо минглаб америкаликлар унинг бу фикрига қўшилмаган ва шундай образни ўзларида такрорлашни истаган. Жаклин томонидан тақилган винтаж услубидаги фата эса унинг бувисига тегишли бўлган. Жон Кеннеди эса унинг кўринишини гўзал ва парига ўхшайди деб ҳисоблаган. Шундан кейин одамлар Жаклинни Оқ уйнинг париси деб атай бошлаган.

Онаси ҳашаматли тўйга қарши бўлган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Кеннеди хоним тўй маросимидан аввал онаси ва бўлажак қайнанасининг суҳбатини эшитиб қолган, онаси меҳмонлар сонинг кўплиги (1500 тага яқин)дан шикоят қилган. «Очинклосс хоним, сизга лўндасини айтаман. Сиз шунчаки қизингизни узатяпсиз. Мен эса мазкур тўйда мамлакатга АҚШнинг бўлажак биринчи хонимини таништиришим керак», — деган Жозеф Кеннеди.

«Эмми» мукофотига сазовор бўлган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

1960- йилда Жон Кеннеди президент бўлгач, Жекида Оқ уйни қайта таъмирлаш имкони пайдо бўлган. Бундай жойда тарихий муҳит ҳукм суриши керак деб ҳисоблаган Жеки, ноёб санъат қўмитасини ташкил қилган. Лойиҳани молиялаштириш билан бирга антиквар мебеллар, идишлар ва Америка тарихи учун аҳамиятли бўлган бошқа нарсаларни харид қилган. 1962 йилда CBS телеканали билан бирга америкалик телетомошабинлар учун Оқ уйда экскурсия таскил қилган. Шундан сўнгра мамлакат меросини сақлашга қўшган ҳиссаси сабаб «Эмми» мукофотига лойиқ кўрилган. Ҳозирги кунда унинг мукофоти Массачусетсдаги Кеннеди кутубхонасида сақланади.

Эрининг «сурункали» хиёнатларига кўз юмган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Тўйдан кейин ҳаммаси идеалдек кўрингани билан ундай бўлмаган. Жоннинг Мерилин Монро билан муносабатлари бутун мамлакатда гап-сўз бўлган. Миш-мишларга қараганда кунлардан бир куни хонанда, Оқ уйга телефон қилиб, Жаклинга унинг эри билан муносабатда эканини достон қилган. Бунга жавобан биринчи хоним: «Жуда ҳам ажойиб… Мен кетаман ва сиз менинг барча муаммоларимни ҳал қиласиз», — деб жавоб берган.

Жаклин турмуш ўртоғининг қони билан қопланган костюмни алмаштиришдан бош тортган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Жоннинг Далласда ўлдирилиши бутун мамлакат аҳолиси учун кутилмаган ҳолат бўлган. У Жаклиннинг қўлида жон берган. Аёлнинг устидаги пушти Chanel костюми, унинг қони билан «қопланган». Аммо бир неча соатдан сўнг кейинги президент Линдон Жонсоннинг қасамёдида ҳам Жеки, нима қилишганини ҳамма кўриб қўйсин, деб кийимни алмаштиришдан бош тортган. Шундан буён ўша пушти костюм мотам рамзига айланган ва ноябрдаги ўша мудҳиш кунни эсга солиб туради.

Миш-мишларга қараганда Роберт Кеннеди билан муносабатда бўлган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Жаклиннинг Роберт билан муносабатда бўлганига исбот бўлмаса ҳам йилдан йилга улар ўртасида бир гап борлиги ҳақида миш-мишлар болалайверади. Тахминларга қараганда, Жеки Роберт севган ягона аёл бўлган. Жоннинг ўлимидан кейин уни қўллаб-қувватлагани эса бу каби гап-сўзлар кўпайишига яна бир сабаб бўлган. Айтишларича, уларнинг муносабати уч йил давом этган, аммо ҳеч ким бу ҳақида оғиз жуфтлай олмаган, оқибатда ёпиқ қозон ёпиқлигича қолган.

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Кеннедига яқин оилалар 1964 йилнинг қишига яқин уларнинг ҳар иккиси ҳам бир-бирига бўлган муносабатларини яқинлари орасида яширмаганини таъкидлаган. Роберт президентлик сайловларида қатнашиши арафасида эса жуфтлик бир-биридан узоқлашган. Айрилиқни ҳазм қилиши осон бўлмаган Жаклин кейинчалик миллиардер Аристотель Онассис билан учраша бошлаган ва кўп ўтмай улар турмуш қурган. Роберт эса акаси сингари суиқасд оқибатида вафот этган.

Кеннедилар лаънатга учраганми?

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Америкалик журналистларнинг Кеннедиларнинг лаънатлангани ҳақида бонг уришига, уларнинг бирин-кетин фожиали вафот этгани сабаб бўлган. Катта Жон Жозефнинг отаси ва унинг рафиқаси Роза Фисжерарльд Кеннедининг 9 фарзандидан тўрттаси ёшлигида вафот этган. Жон ва Жаклиннинг икки фарзанди ҳам ҳаётдан кўз юмган. Ўғли кичик Жон Кеннеди эса 39 ёшида авиаҳалокатда вафот этган. Роберт Кеннедининг ўғли Дэвид эса 28 ёшида кокаин дозасини ошириб юборишдан ҳаётдан кўз юмган.

Жаклин Кеннеди Нью-Йоркнинг марказий вокзалини сақлаб қолган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

1975 йилда Нью-Йоркнинг марказий вокзалини бузиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бундан хабар топган Жаклин бунга қарши курашган ва шаҳар ҳокимига хат ёзган.

«Шаҳримизнинг фахри бўлган ёдгорликларни йўқ қилиб секин-аста ўликка айланишига қўйиб бериш ваҳшийлик эмасми? Унинг гўзаллиги ва тарихи қолмаса, фарзандларимиз нимадан илҳомланади? Фарзандларимиз шаҳримизнинг ўтмишидан руҳланмаса, келажаги учун курашишга қаердан куч топади? Америкаликлар ўтмишини қадрлайди, аммо қисқа муддатли манфаатни деб уни инкор қилади ва барча қадрли жойларни бузиб ташлайди».

Мазкур мактубдан кейин Жаклин нафақат вокзал, балки Нью-Йоркдаги Лафайет майдонини ҳам сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Жаклин Кеннеди муҳаррир сифатида муваффақиятли карьера қилган

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Жекининг китобларга бўлган севгиси ҳамиша юқори бўлган. Иккинчи турмуш ўртоғи Аристотелнинг вафотидан кейин Нью-Йоркка кўчиб келган ҳамда Viking Press китоб нашрининг консалтинг муҳаррири бўлган. Умрининг охирига қадар эса Doubleday нашрининг муҳаррири бўлиб фаолият юритган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов