Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Замонавий ҳамда бежирим зираклар образни янада бойитиши табиий. Аммо баъзи юлдузлар эътиборни тортишда меъёрни унутиб юборади. Марҳамат, қизил гиламчада ҳам энг катта, оғир ва узун зираклар таққан юлдузлар билан танишиб чиқинг.

Бейонсе

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Бейонсе ва ҳашамат сўзи ҳамиша ёнма-ён келишига мухлислар ҳам кўникиб қолган. Хонанданинг услуби, албатта, камтарона эмас. У ташқи кўринишини кўпроқ қимматбаҳо аксессуарлар билан безатади. Шунингдек, бу борада катта ва оғир зиракларга ҳам чеклов қўймайди.

Хейли Бибер

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Энг катта айлана услубидаги зиракларни Хейли Биберда кўриш мумкин. Митти қулоқлар зиракларнинг оғирлигига қандай қилиб дош берганини тасаввур қилиш қийин.

Бар Рафаэли

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Модель Бар Рафаэли ҳам атрофдагилардан ажралиб туриш йўлини топди. У танлаган зираклар узунлигидан ҳаттоки елкасига ҳам тегиб туради. Шунинг учун ҳам сариқ сочли хоним мухлисларнинг эътиборидан четда қолмади.

София Вергара 

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Мексикалик София Вергара узун зиракларнинг ҳақиқий ишқибози. Айтганча, у қулоқлари ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади, сабаби улар бунга аллақачон ўрганиб қолган бўлиши керак.

Шерил Коул

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Шерил Коул танловидан кейин қулоқлар азият чеккан бўлиши тайин. Олтиндан ясалган қандилни ёдга солувчи зиракларнинг оғирлигини тахмин қилиш мумкин. Шунингдек, бундай оғир юк билан чиройли табассум қилиш ҳам қийин бўлса керак...

Риз Уизерспун

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Риз Уизерспун соч ва зирак борасида бироз камчиликка йўл қўйган. У бу каби ҳажмдор ва оғир зираклар учун бошқа соч турмагини танлаши керак эди. Афсуски, юлдуз бунинг аксини қилган ва сочларни ёйиб олишни афзал кўрган.

Николь Кидман

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Николь бу борада модель Бар билан рақобатлаша олди. Унинг зираклари том маънода унинг елкаси узра тушиб турган. Энг қизиғи, ўша куни унинг қулоқлари қандай омон қолган экан?

Кейт Бланшетт

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Кейт ҳам заргарлик буюмларининг мухлиси бўлиб, у кўпроқ ҳашаматга эътибор қаратади. Рангли тошлардан ташкил топган зиракнинг оғирлиги ҳам кўринишидан маълум.

Ирина Шейк

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Россиялик модель Ирина Шейк ҳам қулоқларини аямайди. Юлдуз ҳамиша ҳашамдор зиракларни тақишни яхши кўради.

Кейт Бекинсейл

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Актриса Кейт ҳам оғир зиракларни тақишдан чўчимайди, айниқса, улар жуда ҳам чиройли бўлса.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган