Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жорий йилнинг 5 апрель кунидан бошлаб Golden House компанияси «Ассалом Туркия!» акциясини бошлайди. Акция давомида замонавий ва қулай Assalom турар жой мажмуаларидан хонадон харид қилган мижозлар икки кишилик саёҳатни қўлга киритиши мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Assalom лойиҳаси ягона фалсафий қарашлар билан уйғунлаштирилган, комфорт классига мансуб учта турар жой мажмуасини ўз ичига қамраб олади. Уйимиз – бу фарзандлар ўсиб-улғаядиган ҳудуд, макон ва куч-қувват манбаи. Одатда, биз ушбу севимли масканга узоқ иш кунидан кейин ҳорғин ҳолда келиб, чарчоқни чиқарамиз, бу ерда дилимизга яқин бўлган азиз меҳмонларни қувонч ила қарши оламиз. Мазкур турар жой мажмуаларининг ҳар бир детали сизнинг хонадонингиз кенг, ёруғ, шинам ва функционал бўлиши учун, сиз яшаётган ҳудуд эса ривожланган инфратузилмаси билан қувонтиришини кўзлаган ҳолда пухта ўйлаб амалга татбиқ этилгандир.

Assalom турар жой мажмуасини танлашнинг энг асосий уч сабаби

1. Сифат ва нархнинг ажойиб мутаносиблиги

Эътироф этиш жоизки, ушбу муҳташам турар жой мажмуалари аҳолига юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. Эндиликда сиз кўримсиз ва тозаланмаган аҳволдаги ҳовлилар, яроқсиз кириш жойлари, сифатсиз жиҳозланган ўйин майдончалари, ҳудуднинг муваффақиятсиз жойлашуви ва ноқулай режалаштириш ечимларига чидаб яшашга мажбур бўлмайсиз. Ассалом мажмуаларининг ҳар биридаги хонадонлар эргономикаси, пухта ўйланган лойиҳаси, режалаштиришнинг турфа хиллилиги, энг асосийси, атрофдаги ҳудуднинг экологик тозалиги билан ажралиб туради. Шуниси қувонарлики, санаб ўтилган шунча қулайликларга қарамай, Assalom Do‘rmon yo‘li’даги нархлар 330,9 миллион сўмдан бошланади.

2. Қишда иссиқ, ёзда эса салқин

Шуниси алоҳида эътиборга моликки, Assalom турар жой мажмуалари махсус ишлаб чиқилган муаллифлик технологияси асосида барпо этилмоқда. Бунда, албатта, Ўзбекистоннинг иқлим шароити ва сейсмологик хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган. Демак, юқоридаги жиҳатлардан келиб чиқиб, уйларнинг деворлари учта қатлам: юк кўтарувчи панель, қўшимча иситгич ва қоплама панелларидан иборатдир. Бунда иккинчи қатлам нафақат намунали иссиқлик изолациясига эришишга имкон беради, балки хонадонларни кўча шовқинидан ҳам ҳимоя қилади. Аҳоли ўз қозонхонасига эгалиги туфайли шаҳар иситиш мавсумига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ўзлари истаганларича ҳароратни мустақил равишда созлаши мумкин. Assalom иншоотларининг сейсмик қаршилиги эса 9 баллни ташкил этади.

3. Ажойиб, сифатли таъмир ва замонавий ошхона тўплами совға қилинади

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, яратилган юқори даражадаги қулайликларни кўриб зудлик билан Assalom турар жой мажмуаларига кўчиб ўтиб, яшагингиз келади! Хонадон соҳиблари бекорчи таъмир ишлари учун ортиқча вақт, куч ва асаб сарфламаслиги, шунингдек, инсофсиз усталар ва сифатсиз қурилиш материалларидан азият чекмаслиги учун Golden House мазкур лойиҳани тўлиқ қурилиш ҳолида фойдаланишга топширишни кўзлаганча иншоотларни қурмоқда. Зеро хонадонингиз остонасини илк маротаба хатлар экансиз энг аввало, юқори сифатли жиҳозланган сантехника воситалари, ҳаммомдаги керамик плита, мустаҳкам эшик, ламинат пол ва электр энергия жиҳозлари, индивидуал иситиш тизими эътиборингизни тортмай қўймайди. Замонавий ва функционал ошхона тўплами эса сизга ўзгача қувонч бағишлаши учун муносиб сабаб бўла олади.

Туркияга таътилни қандай қўлга киритиш мумкин?

Жорий ёз фаслида Assalom Maxtumquli, Assalom Sohil (Яшнобод тумани) ёки Assalom Do‘rmon yo‘li (Мирзо Улуғбек тумани) турар жой мажмуаларидан хонадон харид қилган мижозлар қуёшсевар ва меҳмондўст Туркияда дам олиш имкониятига эга бўлади. Бир тасаввур қилинг, сиз орзу қилган хонадонда янги ҳаётга қадам қўйишингиз – Усмонийлар салтанатининг қадимий ва бой меъморий меросидан тортиб, Ўрта Ер денгизидан янги тутилган балиқлардан тайёрланган, ажойиб таомни тановул қилишдан бошланса не ажаб?!

Худди шу мақсадда Golden House ишлаб чиқувчиси «Ассалом, Туркия!» акциясини бошлайди ва мазкур акция доирасида янги хонадон соҳиблари икки кишилик унутилмас саёҳат, юксак парвоз, ажойиб меҳмонхонада яшаш ва бир умрга татигулик ижобий таассуротларга эга бўлади!

Assalom турар жой мажмуаларидаги барча хонадонлар харидорлари акцияда иштирок этиш имконига эга. Туркияга икки кишилик таътилни ютиб олиш учун эса қуйидагилар зарур:

  • шахсий ёки ипотека маблағлари ҳисобидан фойдаланган ҳолда, хонадон учун тўловни олдиндан 100 фоиз амалга ошириш;
  • купонни тўлдириш;
  • купонни Golden House марказий савдо офисидаги муҳрланган махсус қутига жойлаштириш.
Купон ҳар бир хонадон хариди вақтида берилади. Агар кимдир бирваракайига бир нечта хонадонни харид қилса, албатта, шунча миқдордаги бир нечта купонларга ҳам эга бўлади. Совға миқдори пул мукофотига алмаштирилган ҳолда берилмайди.

«Ассалом, Туркия!» акцияси борасида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек, Assalom Maxtumquli, Assalom Sohil ва Assalom Do‘rmon yo‘li’даги турар жой мажмуаларининг жойлашуви, нархи, инфратузилмаси ва ипотека шартлари билан яқиндан танишиш учун Golden House савдо офисларига ташриф буюринг.

Assalom Maxtumquli турар жой мажмуаси, Махтумқули кўчаси

Assalom Sohil турар жой мажмуаси, Фарғона йўли кўчаси

Assalom Do‘rmon yo‘li турар жой мажмуаси, Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишган кўча

Call-марказ: +99878 150 11 11

Cайт: gh.uz

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Instagram: goldenhouseuz

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар