Forbes журнали 2021 йил бўйича дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди. Рейтингда USM Holdings асосчиси ва бош акциядори Алишер Усмонов дунё бўйича 99-ўринни, Россияда 7-ўринни эгаллади.

Фото: Forbes

Forbes маълумотларига кўра, 67 ёшли тадбиркорнинг бойлиги йил давомида сезиларли даражада ўсган — 13,4 миллиарддан 18,4 миллиард долларгача. Бу кўрсаткич сўнгги бир неча йил ичида унинг бойилиги рекорд даражада ўсганидан далолат бермоқда.

Фото: Spот

Тадбиркор «Металлоинвест», Xiaomi ва бошқа телекоммуникация, тоғ-кон саноати ва медиа компанияларининг улушига эгалик қилади. Шунингдек, у Facebook’нинг дастлабки инвесторларидан бири. Аввалроқ Алишер Усмоновнинг тузилмалари, жумладан, «МегаФон» компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келаётгани ҳақида маълум қилинган.

Шунингдек, Алишер Усмонов Ўзбекистон харид қилаётган 1 миллион вакцинадан тенг ярмини ўз ҳисобидан олиб бериши ҳақида хабар берилганди.

2020 йилнинг апрель ойида USM Ҳолдингс ўз акциядорлари Россияга янги коронавирус инфекциясини олиб кириш ва тарқалишининг олдини олиш учун штаб-квартиранинг эҳтиёжлари учун 2 миллиард рубль ажратишини эълон қилди. Июль ойида эса Усмонов Ўзбекистонга Сардобадаги фалокатдан жабр кўрганлар учун ёрдам сифатида қарийб 10 миллион доллар ажратди.