«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
10:14, 06.04.2021 9665

Иорданиянинг фитнада айбланаётган собиқ валиаҳд шаҳзодаси ўз тақдирини қиролга ишониб топширишини маълум қилди

Иордания қироли Абдуллоҳ II га қарши фитнада иштирок этганликда гумонланаётган собиқ валиаҳд шаҳзода Ҳамза ибн Ҳусайн монархга содиқ қолишини маълум қилди. Бу ҳақда қироллик саройи баёнотига асосланиб, «РБК» хабар берди.

Фото: Reuters

«Мен ўзимни Буюк қирол ҳазратларининг қўлига топшираман. Иордания Ҳошимийлар қироллиги конституциясига содиқ қоламан ва ҳар доим буюк қиролга ва унинг валиаҳд шаҳзодасига ёрдам бераман ва уларни қўллаб-қувватлайман»,— дейилади шаҳзода Ҳамза томонидан имзоланган мактубда.

Таъкидланишича, қирол ғазабига учраган шаҳзода ушбу мактубни 5 апрель куни қиролнинг амакиси шаҳзода Ҳасан ва қирол оиласининг бошқа аъзолари билан учрашувидан сўнг имзолаган.

«Ватан манфаатлари ҳамма нарсадан устун туриши керак. Барчамиз қиролни Иордания ва унинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашимиз керак», — деб қўшимча қилган шаҳзода.

4 апрель куни Иордания ҳукумати «мамлакат барқарорлигига таҳдид» суриштируви доирасида қироллик собиқ валиаҳд шаҳзодаси ва яна 20 га яқин одамни ҳибсга олгани хабар берилган эди. Марҳум қирол Ҳусайн ва унинг тўртинчи рафиқасининг тўнғич ўғли шаҳзода Ҳамза ибн Ҳусайн Аммондаги ўз саройида уй қамоғига жойлаштирилган. Қиролни тахтдан ағдариш мақсадидаги эҳтимолий фитнани текшириш жараёнида собиқ валиаҳд шаҳзоданинг давлат тўнтаришига уринишда хорижий давлатлар билан тил бириктиргани маълум қилинди. Шунингдек, Қирол Ҳусайннинг беваси, шаҳзода Ҳамзанинг онаси Нур ал-Ҳусайн ўғлига қарши айбловларни «ёвуз туҳмат» деб даъво қилди.

Давлат тўнтаришига уриниш ҳақидаги хабарлар фонида АҚШ, БАА ва бошқа мамлакатлар Иордания қиролини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар