Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Францияда Adidas’нинг собиқ эгаси миллионер Бернар Тапини дўппослаб, талаб кетишди

    06.04.2021, 08:08 11995

    Францияда 3 апрель кунидан 4 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахслар тадбиркор ва сиёсатчи Бернар Тапининг уйига бостириб кирди ва уни тўнаб кетди. Бу ҳақда BFM телеканалига таяниб «РБК» хабар берди.

    Бернар Тапи

    Бернар Тапи
    Фото: Reuters

    Воқеа Парижнинг жануби-шарқидаги Сена ва Марна департаментида, Тапининг шаҳар ташқарисидаги уйида содир бўлди. Тўрт нафар эркак миллиардернинг уйига бостириб кириб, Бернар ва унинг хотини Доминик Тапига ҳужум қилди ҳамда қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетди.

    Тапининг уйи жойлашган Комб-ла-Виль шаҳарчаси мери Ги Жоффруанинг хабар беришича, жиноятчилар уй эгаларини боғлаб қўйган ва калтаклаган. Доминик шифохонага ётқизилди, ўғрилар уни бир неча марта зарб билан урган. Эндиликда у уйига қайтди.

    Жоффруанинг сўзларига кўра, ўғриларнинг шафқатсизлиги, эҳтимол, уларнинг пучга чиққан умиди билан изоҳланади. «Улар хазина топдик деб ўйлаган, лекин олишга арзигулик ҳеч нарса бўлмаган», — деди у.

    Прокуратура зўравонлик қўллаган ҳолда ўғрилик қилиш бўйича жиноят иши очди. Жиноятчилар ҳали қўлга олинмади, улар қидирилмоқда.

    78 ёшли Бернар Тапи ёшлигида пойгалар ва эстрадада карьера қилишга ҳаракат қилган, лекин муваффақиятга эриша олмаган. 1967 йилда тадбирорлик билан шуғуллана бошлаган, кейин банкротга учраган корхоналарни қайта тиклаш билан шуғулланувчи Bernard Tapie Finances фирмасига асос солган.

    1986 йилда 35 миллион долларга «Марсель» футбол клубини сотиб олган ва саккиз йил мобайнида клуб президенти вазифасини бажарган. 1990 йилдан 1993 йилгача Adidas компаниясига эгалик қилган. Ҳозир у Bernard Tapie Group ҳолдинги бошқарувчиси, шунингдек, La Provence ва Corse-Matin газеталарини нашр этувчи La Provence Groupe’нинг 89 фоиз улушига эгалик қилади. 2019 йилда Тапининг бойлиги 200—250 миллион еврога баҳоланган.

    2000 йилгача Тапи сиёсат билан шуғулланган ва Франциянинг радикал сўл партияси аъзоси бўлган. 1989 йилдан 1995 йилгача Миллий мажлис депутати, 1992—1993 йилларда шаҳарлар масаласи бўйича вазир, 1994 йилдан 1997 йилгача Европарламент депутати лавозимларида ишлаган.

    Аввалроқ Чехиянинг энг бой одами, PPF Group асосчиси Петр Келлнер 27 март куни 56 ёшида Алясканинг Анкориж шаҳри шарқидаги музликда содир бўлган Eurocopter AS50 вертолёти иштирокидаги авиаҳалокат оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилди.

    Авиаҳалокат натижасида жами беш киши ҳалок бўлди, олтинчи йўловчи омон қолди ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда. Петр Келлнердан ташқари, Чехиянинг яна бир фуқароси Бенжамен Лароше, икки нафар гид ва учувчи ҳалок бўлди.

    Шунингдек, Франциянинг шимоли-ғарбида ичида франциялик миллиардер ва сиёсатчи Оливье Дассо бўлган вертолёт қулаб тушди. Оқибатда Дассо ва учувчи ҳалок бўлди. 2020 йил Дассо Forbes журналининг миллиардерлар рейтингида 4,7 миллиард доллар билан 361-ўринни эгаллаган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган тонгги одатлар 

    Бугун, 10:48

    Йод танқислиги инсон интеллекти ва IQ даражаси сусайишига сабаб бўлади

    Бугун, 10:39

    Жанубий Корея Шимолий Кореяга ташвиқот варақалари юборишни тақиқловчи қонунни бекор қилди

    Бугун, 10:27

    Ички ишлар вазирлиги назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар рўйхатини шакллантиради

    Бугун, 10:23

    Тошкентда иситиш магистралидаги носозликлар сабаб айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

    Бугун, 10:17

    Ўзбекистонда оммавий аҳамиятга эга ноёб объектлар эскиз лойиҳаси бўйича архитектура танлови ўтказилади

    Бугун, 10:11

    Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

    Бугун, 09:45

    Дональд Трамп фирибгарликда айбдор деб топилди

    Бугун, 09:41

    Тошкент вилоятида салкам 400 грамм опийни божхонадан ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

    Бугун, 09:37

    Камола Арслонова “Опа-сингиллар”га қандай келиб қолгани, турк қайнонасининг севимли келини экани ва Гавҳар Шарипова билан боғлиқ армони ҳақида (видео)

    Бугун, 09:28

    Тавсия этамиз

    Бош прокуратура биноси олдида тадбиркордан норозилар тўпланди: маҳалла раиси намойишчилар ёлланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда

    23:00 / 26.09.2023

    Тобут кўтариб кетаётган полициячилар, жонига қасд қилаётган эркак, ўғлини иш жойига олиб келган Илон Маск — 26 сентябрь суратлари

    23:00 / 26.09.2023

    “Наманганда касаллангани айтилаётган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтган” — соғлиқни сақлаш вазири

    21:00 / 26.09.2023

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Андижонда яна бир машина заводи ишга туширилди (видео)

    22:00 / 26.09.2023

    Жиззахда юк машинаси ЙПХ масканига тиқилиб қолгани айтилган видео тарқалди (видео)

    19:00 / 26.09.2023

     Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги хотин-қизларни огоҳлантирди

    23:00 / 26.09.2023

    “Биз тайёрмиз” — Медведев Россия НАТО билан жанг қилиши ҳақида гапирди

    19:00 / 26.09.2023

    Ҳинд киноси афсоналари — Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда актёрликка қадам қўйди

    09:00 / 26.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?