• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «У болаларнинг сирдоши, чин дўсти эди». Адабиётшунос Умарали Норматов — дўсти Худойберди Тўхтабоев ҳақида

    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 22 март куни 88 ёшида вафот этди. Расмийлар тили билан таъкидлаганда, «ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради», унинг ўлмас асарлари билан катта бўлган авлод вакиллари таъбири билан айтганда, «болалигимизнинг яна бир бўлаги бизни тарк этди». Таниқли адабиётшунос ва мунаққид Умарали Норматов «Дарё» илтимосига кўра дўсти Худойберди Тўхтабоев ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

    Худойберди Тўхтабоев.

    Худойберди Тўхтабоев.
    Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати / Аҳмад Тўра

    Ўзинг яқиндан билган ёзувчи дўстинг ҳақида ёзиш ҳам осон, ҳам қийин бўларкан. Ҳар гал Худойберди тўғрисида ёзишга чоғланганимда шундай ҳолга тушар эдим. Бу галгиси – дўстим билан видолашув онларида, айрилиқ ҳисси кўнгилни ўртаб турганда, қўлга қалам олиш жуда оғир бўлди.

    Худойберди иккимиз деярли тенгдошмиз, ҳамқишлоқмиз, бир-бирини Катта Фарғона канали иккига ажратиб турадиган қўшни қишлоқларда туғилиб катта бўлганмиз, иккаламиз ҳам бир вақтда қишлоқдан чиқиб, гарчи икки шаҳарда бўлса-да, бир тур билим юртида ўқидик, университетда ҳам бир факультетда олдинма-кейин таълим олдик.

    Худойберди табиатан ёзувчи бўлиб туғилган эди; у ёзувчиликни, журналистикани касб-ҳунар тарзида танлагани йўқ, қалбидаги сеҳрли туғён, меҳр-иштиёқ уни шу соҳага бошлади. Худойберди болалигидаёқ қандайдир машрабона табиати, хаёлпарастлиги билан ажралиб турарди, университетда ўқиган йиллари энг жиддий илмий муаммоларни ҳам образли қабул қилар ва бошқаларга ҳам образли қилиб тушунтириб берар эди. Ҳали у ёзувчи бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган, илм-фан иштиёқида юрган кезлари улкан бир психолог мураббиймиз унинг фикрлаш тарзига қараб, илк илмий машқлари билан танишиб «Бу йигитда бир гап бор» деб қўяр, ҳазиллашиб «шоир» деб атарди. Биз бадиий истеъдод табиати ҳақида кўп гапирамиз, истеъдод тарбияга, мададга муҳтожлигини бот-бот такрорлаймиз. Шахсан мен бадиий истеъдоднинг ибтидоси меҳр-иштиёқдан бошланса керак деб ўйлайман. Асло сўнмайдиган, ҳеч қанақа куч-тазйиқ йўлдан оздирмайдиган фидойи меҳр-иштиёқдан!

    Худойбердини адабиёт даргоҳига ҳеч ким қўлидан етаклаб олиб киргани йўқ. Қандай қилиб ёзувчи бўлиб қолганини ўзи ҳам аниқ айтиб беролмас эди. Гоҳо ундан: «Ёзувчиликни қандай бошлагансиз?» деб сўрасалар: «Ёзгим келган эди, ёзавердим» деб жавоб берарди ҳазиллашиб. Эҳтимол, Худойберди ҳаётида кўрган тақчиллик, қаҳатчилик машаққатлари бошқа бирор кимса бошига тушганида журналистикани, ёзувчиликни йиғиштириб қўйиб, ўзга – ёғлироқ соҳага ўтиб кетган бўларди...

    Адабий муҳит ташналигида юрган Худойбердига бирдан омад кулиб боқди, уни республика пойтахтига таҳририятга ишга таклиф этишди. У зўр қувонч билан Тошкентга отланди, энди у ўз ишидан мамнун, ажойиб тажрибали журналист, ижодкорлар, меҳрибон мураббийлар даврасида эди. Аммо у пайтлар, яъни ўтган асрнинг 50 йилларда шаҳарда уй-жой муаммоси ниҳоят танг эди, Худойбердининг ижарага уй қидириб сарсон-саргардон юрганини, деярли ҳар ойда яшаш манзили ўзгариб, икки йил ичида ўн уч жойга кўчганини эсласам, ҳам хўрлигим келади, ҳам кулгим қистайди. У кўч кўтариб юрганида ҳам, оғир дард азобида бағрини ёстиққа босиб ётганида ҳам бирор кун қўлидан қалам тушган эмас. Мен дўстимдаги тенгсиз ижодий иштиёқ, матонат ва меҳрга ўшанда тан берганман, бадиий ижод алоҳида шароит танламаслигига ўшанда иқрор бўлганман.

    У моҳир ташкилотчи сифатида ҳам танилди, анча вақт «Ёш гвардия» нашриётида бош муҳаррир лавозимида ишлади, бир неча йиллар «Гулхан» журналига муҳаррир, сўнг «Шарқ юлдузи»да муҳаррир ўринбосари, «Ёш куч»га бош муҳаррир бўлди. Бу орада у болалар ёзувчиси сифатида катта довруғ қозонди – «Сариқ девни миниб», «Сариқ девнинг ўлими», «Беш болали йигитча», «Қасоскорнинг олтин боши» романлари кенг китобхонлар оммасига манзур бўлди. Қатор асарлари жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакатлари тилларига ўгирилди, чет элларда нашр этилди, улар ҳақида кўп илиқ гаплар айтилди, асарлари бир талай мукофотларга сазовор бўлди, мактаб адабиёт дарсликларидан ўрин олди. Шу тариқа Худойберди ўзбек болалар насрининг дарғаси, аниқроғи, миллий саргузашт адабиётимизнинг сардорига айланди.

    Худойберди чин маънода болалар ёзувчиси эди. Худойбердининг болалар ёзувчиси экани фақат унинг болалар, ўсмирлар ҳаётидан асарлар ёзганлигидами?

    Дарҳақиқат, Худойберди бир қатор ҳикояларида, «Сариқ девни миниб», «Беш болали йигитча» асарларида кичкинтой ва ўсмирларнинг жозибадор, эсда қоладиган образларини яратган, уларнинг ўзига хос, рангин дунёсини чуқур очиб берган. Аммо Худойберди катталар ҳаёти ҳақида ҳам кўп ёзган, аниқроғи, катталар ҳаётига бағишланган асарлари анча, фелетонлари, очерклари, «Жонгинам, шартингни айт» қиссаси, «Конизар юлдузлари» китоби, «Қасоскорнинг олтин боши», «Йиллар ва йўллар» романлари қаҳрамонлари, асосан, катталардир, бевосита болалар ҳаётидан олиб ёзилган асарларида ҳам бир талай катталар образига дуч келамиз. Бироқ шунга қарамай, Худойбердини, бари бир, болалар ёзувчиси деб биламиз. Чунки у, боя айтилганидай, катталар ҳаётини болалар нигоҳи орқали идрок этиб қоғозга туширарди, зотан болалар адабиётининг вазифаси нуқул кичкинтойлар ҳаётини қаламга олишдан иборат эмас, болаларни катталар ҳаёти, халқ тарихи, халқ орасидан чиққан улкан алломалар тақдири, катта ҳаёт муаммолари билан таништириш ҳам болалар адабиётининг бурчидир. Худойберди, хусусан, ўтган асрнинг 80 йилларда ёзган асарларида шундай йўлдан борди. Табиийки, бу йўлда у айрим қийинчиликларга, бадиий жумбоқларга ҳам дуч келди. Катталар ҳаёти, жиддий муаммолар, чигал инсоний тақдирлар ҳақида болаларбоп қилиб ёзиш, асар давомида бола ва ўсмир китобхон психологияси мезонига бирдек риоя этиш ниҳоятда мушкул вазифа. Бу борада яхши тажрибалар, доно маслаҳатлар кўп, аммо тайёр андаза йўқ, бўлиши мумкин эмас, чинакам ёзувчи ҳар гал бу муаммони ўзича ҳал этади, янгидан кашф қилади.

    Худойберди дўстим кексалик йилларида ҳам бир дақиқа бўлсин ҳаёт ва ижод устида ўйлашдан, ёзишдан тўхтагани йўқ; «Ширин қовунлар мамлакати», «Мунгли кўзлар», «Жаннати одамлар», «Қуёнлар салтанати», «Қиз талашган ўсмирлар» каби романлар устида ишлади. Жамоат ишларида фаол қатнашди. «Истеъдод», «Олтин мерос» хайрия жамғармаларига раҳбарлик қилди, жамғармалар етакчиси сифатида республика ўқувчилараро санъат, адабиёт бўйича мусобақаларни йўлга қўйди; хусусан, «Олтин мерос» уюшмасидаги нафосат гурунглари, мамлакатимизнинг таниқли олимлари, санъат ва адабиёт намояндалари иштирокида ўтказилган баҳс-мунозаралар оғизга тушди; маълум муддат Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий адабиёт курсида фахрий профессор лавозимида фаолият олиб борди, курс тингловчилари ҳузурида бадиий маҳорат, саргузашт, детектив, фантастик адабиёт муаммолари бўйича маърузалар ўқиди; дўстим уюштирган ижод лабораториясига доир мароқли машғулотлар тингловчиларда бениҳоя катта қизиқиш уйғотди. У кекса ёшида ҳам бир дақиқа бўлсин ўз дунёси – болаларсиз, мактаб ўқувчиларисиз туролмади, ҳафтасига камида икки бор Тошкент ёки Тошкент атрофидаги туманлар мактабларида ўқувчи болакайлар билан адабий учрашувлар ўтказмаса кўнгли тўлмас эди; иложи бўлмаганида, маҳалла болажонларини уйида ёки боғида тўплаб, улар билан дилкаш суҳбатлар қурарди. Республика телевидениеси орқали мунтазам олиб борадиган жўшқин адабий гурунгларини, ёш истеъдодлар билан олиб борган дилкаш мулоқотларини тинглаб, томоша қилиб кўплар қатори унга ҳавасим келарди.

    Ҳаёт нуқул тўй-у тантаналар, қувончли дақиқалардан иборат эмас. Дўстим гоҳо оғир жудолик мусибатларини, хасталик изтиробларини чекди. Танидаги беқиёс ирода, ҳаёцеварлик, матонат туфайли ўшандай алам, оғриқ, изтироблар оловидан омон чиқа олди. Асарлари қаҳрамонларига – Ҳошимжон, Акрамжон, Салимжон, Орифжон, хусусан, Намоз ботирлар сиймосига ўз бисотидан кўчиб ўтган қатъият, матонат, эл-юртга чексиз меҳр-муҳаббат, одам зотига чексиз мурувват туйғулари кексаликда ўзига қайтиб, унинг кучига куч, ғайратига ғайрат, шижоат бахш этар эди.

    У сўнгги нафасигача ижоддан, эзгулик улашишдан тўхтамади, юқорида саналган хислатлар қалбини бир зум бўлмасин тарк этмади. Тилагим, унинг асарлари китобхонлар кўнглида туғдирган эзгу туйғулар дўстим руҳониятига савоб-у дуолар бўлиб йўллансин! Дўстимнинг охирати обод бўлсин!

    Умарали Норматов,
    филология фанлари доктори, профессор

    05.04.2021, 08:08   Изоҳ (0)   52441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экинлар ва тупроқ учун нима хавфли?

    05.04.2021, 08:01

    Ўзбекистондаги 13 та туман инновацион ҳудудга айлантирилади

    05.04.2021, 07:49

    Наманганда боғчада танасининг 70 фоизи қайноқ сувдан куйган бола вафот этди. Ҳодиса рўй берганидан икки ой ўтиб жиноят иши қўзғатилди

    05.04.2021, 07:18

    Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс жинояти 20 йил ўтиб фош бўлди

    04.04.2021, 23:25

    Тошкентда 30 минг доллар эвазига прокуратура органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар ушланди

    04.04.2021, 22:55

    Ўзбекистонлик талабаларга Россияга киришга рухсат берилди

    04.04.2021, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Kamingo оддий велосипедни электр велосипедга айлантирадиган моторни тақдим этди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:50

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    “Арсенал” катта суммага ҳужумчи сотиб олмоқчи

    Спорт | 24 июн, 13:35

    Смартфонда тасвирга олиниб, кинотеатрларда намойиш этилган муваффақиятли фильмлар

    Кино | 24 июн, 13:30

    Глобал исиш уйқуда нафас олишнинг тўхтаб қолишини оширмоқда — тадқиқот

    Дунё | 24 июн, 13:27

    Telegram дастурчилар учун йилига 1 млн доллар тўланадиган вакансияни эълон қилди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:15

    American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

    Реклама | 24 июн, 12:14

    Электр энергияси, газ ва сув тармоқларига ноқонуний уланиб, ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 13:10

    НАТО бош котиби Украинага 35 млрд евролик ҳарбий ёрдам ваъда қилди

    Дунё | 24 июн, 13:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.