Болливуд олами энг гўзал актрисаларга бой. Аммо аёлларни чиройли ёки ёқимсиз дейишнинг ўзи тўғри бўлмайди. Чунки ер юзидаги барча аёл ўзига хос гўзалликка эга. Дунёга машҳур Google компанияси замонавий Болливуднинг энг жозибали аёллари номини эълон қилди. Натижаларга кўра, Болливуднинг деярли барча актрисаси фойдаланувчилар томонидан кўп маротаба изланган.
Айшвария Рай
1994 йил «Дунё гўзали» совриндори Айшвария сайёрадаги энг гўзал ва жозибали аёллар рўйхатига киритилган. Актрисанинг исми ҳам айнан «гўзаллик» сўзи билан синонимдир. Айшвария қирқдан ортиқ фильмда ҳинд, телугу, тамил ва бенгал тилида, шунингдек, Голливудда ҳам роль ижро этган. Ўз фаолиятини моделликдан бошлаган актриса маҳорати ва нозик рақслари билан миллионлаб томошабинлар қалбини забт эта олган.
Дипика Падуконе
Яна бир гўзал малика − Дипика 2020 йилда дунёнинг энг гўзал аёлларидан, шунингдек, энг кўп ҳақ тўланадиган актрисалардан бири сифатида тан олинган. Актрисани бугунда «орзудаги аёл» деб билишади. Бундан ташқари, Дипика нафақат Болливуд, балки Голливуддаги фаолияти ҳам кўпчиликка маълум. У ўзининг «Яша, табассум қил, сев» деб номланган бренди ҳамда фондига эга. Унга кўра, фонд депрессияга чалинган одамларга ёрдам беради ва Ҳиндистонда руҳий саломатлик борасида билимлар улашади.
Алия Бхатт
Алия эндигина 28 ёшда. Аммо у муваффақиятли актрисалардан бирига айланишга улгурган. Алия 1993 йил 15 март куни режиссёр ва продюсер Махеш Бхатт ва актриса Сони Раздан оиласида туғилган. 2014 йилдан буён актриса «Йилнинг энг жозибали ва замонавий юлдузи» сифатида турли хил мукофотларга лойиқ кўрилмоқда.
Крити Сенон
Крити Сенон − профессионал модель ва замонавий ҳинд кинематографиясининг энг чиройли актрисаларидан бири. Жанубий ҳинд актрисаси ўз карьерасини «Бир» психологик триллеридан бошлаган.
Приянка Чопра
2000 йил «Дунё гўзали» мукофоти соҳибасига айланган. Ҳозирда эса энг муваффақиятли ҳамда истеъдодли актрисалардан бирига айланган. Дастлаб Приянка авиация технологияси билан шуғулланишни хоҳлаган, аммо кино оламига киргач катта ютуқларга эришмоқда. Time журнали актрисани дунёдаги энг кучли 100 аёл қаторига киритган.
Диша Патани
Илк бора 2015 йилда Cadbury Diary Milk сути рекламасида кўриниш берган Диша тез орада фильмларда иштирок этиб, томошабинлар қалбини забт этди. У Уттар-Прадеш штатининг Барейли шаҳрида туғилган. Актриса Лакхнау университетининг компьютер фанлари ва муҳандислиги бўйича бакалавр дипломига эга. Диша Cеlvin Klein брендининг элчиси бўлган ягона ҳиндистонлик юлдуздир. Google маълумотларига кўра, Диша мунтазам равишда интернетдаги энг чиройли ва кўп қидирилган таниқли шахслар рўйхатига киритилган.
Мавзуга доир:
- Ҳамиша ёш кўринадиган Болливуд актрисалари (фото)
- Фарзандлари билан тенгқурдек кўринадиган Болливуд юлдузлари (фото)
- Эрта турмуш қурган ва 16 ёшида она бўлган Болливуд юлдузлари (фото)
- Бизнесда ҳам муваффақиятга эришган Болливуднинг гўзал актрисалари (фото)
- Ортиқча вазн муаммосини бартараф эта олган Болливуд актрисалари (фото)