Туркиянинг Измир шаҳрида мушук болаларини маҳаллий шифохонага олиб борди. Турк ОАВ томонидан ёритилган ушбу воқеага Bored Panda лойиҳаси эътибор қаратди, деб ёзади Esquire.
Болаларини тишлаб олиб келган мушукни кўрган шифохонадаги одамлар икки томонга сурилиб, уни ўтказиб юбориш учун йўл очган. Тиббиёт ходимлари мушук болаларининг кўзига инфекция тушгани ва шу сабаб кўзларини оча олмаётганини аниқлаган.
Шифокорлар текширувдан кейин ҳайвонлар шифохонасига консультация учун мурожаат қилган. Натижада мушуклар оиласига зарур ёрдам кўрсатилган, мушукчалар кўзини очган. Даволаш ишлари якунига етган, эндиликда уларга янги эга қидирилмоқда, дейилади хабарда.
Тиббиёт ходимлари аввал мазкур мушукни боққани, аммо унинг болалаганидан хабари бўлмаганини маълум қилган. Унинг болалари билан ташрифи шифокорларни ҳайратда қолдирган.
Изоҳ (0)