«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски тўрт ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда Мюнхен клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўтказилган тиббий кўрик вақтида Левандовскига ўнг тизза пай чўзилиши ташхиси қўйилган. Шу тариқа полшалик футболчи 7 ва 13 апрель кунларига белгиланган ПСЖга қарши Чемпионлар Лигаси чорак финалининг ҳар иккала учрашувини ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски Жаҳон Чемпионати—2022 саралаш босқичи 2-тури доирасида ўтказилган Андоррага қарши ўйинда (3:0) жароҳат олганди. Кейинчалик унинг Англия терма жамоаси билан учрашувни ўтказиб юбориши маълум қилинганди.
Левандовски Германия чемпионатининг 2021 йилги мавсумида 25 ўйин ўтказиб, 35 та гол урди ва 6 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Изоҳ (0)