Футбол бўйича ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 6-тури доирасида D гуруҳи вакиллари Саудия Арабистони ҳамда Фаластин терма жамоалари 30 март, сешанба куни ўзаро беллашди.
Учрашув мезбон саудияликларнинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Ёсир аш-Шаҳрони (37), Фаҳад ал-Муваллад (43), Солиҳ аш-Шеҳри (52, 58), ва Салим ал-Досари (88) муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин Саудия Арабистони очколарини 11 тага етказиб гуруҳ пешқадамига айланди. Фаластин (4) эса сўнгги ўринда бормоқда. Мазкур гуруҳдан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 5 та ўйин ўтказган ҳолда 9 очко билан 2-поғонада бормоқда.
ЖЧ—2022 саралаши
D гуруҳи9-тур баҳси
Саудия Арабистони — Фаластин 5:0
Голлар: 1:0 — 37 Ёсир аш-Шаҳрони, 2:0 — 43 Фаҳад ал-Муваллад, 3:0 — 52 Солиҳ аш-Шеҳри, 4:0 —58 Солиҳ аш-Шеҳри, 5:0 88 Салим ал-Досари (88).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)