Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Лос-Анжелесдаги Humble Motors стартапи «том қисмига ўрнатилган қуёш панелларидан қувватланишга қодир дунёдаги биринчи электрокроссовер»ни тақдим этишни режалаштирмоқда. Лойиҳа устида Ford’нинг собиқ ходимлари ва Ferrari’даги шериклар иш олиб бормоқда, бироқ ҳозирча машинага оид тафсилотлар ошкор қилинмаган, деб хабар беради Motor.

Фото: Humble Motors

Фото: Humble Motors

Humble Motors асосчиси Дима Стиси бўлиб, у АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари фахрийси ҳисобланади. Стиси Гарвард университети дипломига эга, бунга қадар FinDox технологик компаниясининг стратеги бўлган ва веганлар косметикаси бренди асосчиси ҳисобланади, яъни автомобиль соҳасида таржибага эга эмас.

Стиси билан бирга кроссовер лойиҳаси устида дизайнерлар Ли Росарио ва Антонио Палья, Ford компаниясининг собиқ топ-менежери, физик ва материашунос Александр Богичевич иш олиб бормоқда. Humble Motors’нинг юқорида исми келтирганларнинг сўнггиси билан режалари катта кўринади, чунки Богичевич ҳисобида материалшунослик соҳасига ҳамда автомобилларда электр энергиясидан фойдаланишга оид қатор илмий мақола ва патентлар мавжуд.

Фото: Humble Motors

Фото: Humble Motors

Ҳозирча Humble кроссовери 1034 от кучига эга двигателга эга бўлиши ва у бир марта қувватланиш орқали 800 километр йўл боса олиши маълум. Аэродинамик қаршилик коэффициенти 0,25 га тенг. Таққослаш учун: Tesla Модель Х’да ушбу кўрсаткич 0,24 ни, Mercedes-Benz EQC’да эса 0,20 ни ташкил этади.

Электромобилнинг ўзига хослиги шундаки, унга умумий майдони 7,43 квадрат метрга тенг қуёш панеллари ўрнатилади. Бу об-ҳаво шароитига боғлиқ равишда кунига қўшимча 16—97 километр юришга етадиган энергияни тақдим этиши мумкин. Панеллар машинанинг том, ён қисмлари билан интеграциялашади, шунингдек, кроссовернинг автотураргоҳда ёйиладиган «қуёш қанотлари» бўлади.

Аввалроқ Xiaomi компанияси ўз автомобилини яратишни бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар