Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Юлдуз Усмонова суҳбат давомида 1990 йилларда у ҳақида тарқалган асоссиз миш-мишлар, хусусан, «Оҳунжон Мадалиевнинг ўлимида Юлдузнинг қўли бор», деган гап-сўзлар ҳақида гапириб берди.

Ўша йилларда ким ўлса, Юлдуз Усмонова айбдор бўлган. Кимнингдир ашула айтиб, томоғи оғриб қолса ҳам, концертига одам келмай қолса ҳам, ‘Юлдуз қилмоқда, мени ўлдирмоқчи’, деган гаплар бўлаверган. Кимга ким керак.

Эсимни танибманки, меҳнат қиляпман. Бировнинг нонини емаганман, лекин ўзимнинг нонимни ҳам едирмайман. Йўлимда турганнинг қулоғини юлиб оламан, аммо бу одам ўлдириш дегани эмас-ку, курашади-да одам. Буларга латта бўлсанг-да, латта бўлсанг. Кўчада муштлашиб юрардим, ўша вақтда ҳам кўзимни сузиб нон емасдим, муштлашиб нон ердим. Ўша Юлдуз мен бўламан. Ҳаққимни танийдиган қиз эдим.

Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон халқ артисти

Изоҳ
Асосий янгиликлар