• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Тўйларни ўтказиш бўйича низом маҳаллаларда ишлаётгани йўқ». Бахтиёр Сайфуллаев тўйларни ўтказиш тартиби юзасидан Сенат ўрганиш олиб боришини маълум қилди

    Олий Мажлис Сенати аҳоли ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан тўй ва маросимларни ўтказиш тартибига қай даражада амал қилинаётгани бўйича ўрганиш олиб боради. Бу ҳақда Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди.

    Бахтиёр Сайфуллаев

    Бахтиёр Сайфуллаев
    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрида Олий Мажлис Сенати кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгашининг қўшма мажлисида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар борасида сўз юритилганди. Октябрда эса Олий Мажлис Сенати тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомни эълон қилганди. 2020 йил 1 январдан бошлаб, тўй-ҳашамларни тартибга солиш ҳақидаги Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори (юридик жиҳатдан кучи қонунга тенг) кучга кирган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тўйларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик  белгиланган эди.

    Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан эътиборан оммавий тадбирлар, хусусан, тўй-маросимларнинг ўтказилиши тақиқланган. Ушбу тақиқдан сўнг тўй маросимларини ўтказишга уринганларга нисбатан ҳатто жиноят иши ҳам қўзғатилган. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашиб, нисбатан назорат остига олингач Республика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан «яшил» тоифага киритилган ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилганди. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашгани сабабли 10 июлдан бошлаб мамлакатда тўйларни ўтказиш яна тақиқланганди. Шундан сўнг 15 августдан 30 кишилик тўйларни ўтказишга яна рухсат берилган.

    Сенаторнинг маълум қилишича, Республика махсус комиссияси томонидан тўйларни 30 кишидан ошмаган ҳолда ўтказишни белгилаб берган бўлса-да, охирги пайтларда бунга амал қилинмаяпти.

    «Аввал бошида тўй эгалари бир кун куёв болани дўстлари, бир кун келинни ўртоқлари, бир кун қудаларга, бир кун маҳаллага ва қавм-қариндошларга ош бериб, 30 кишидан тўйларни ўтказишди. Ҳозирги кунда тўйларда меҳмонлар сони яна ошиб боряпти. Айниқса, бу каби ҳолатлар кўпроқ вилоятларда кузатилмоқда. Шу боис Республика махсус комиссиясини йиғиб, ушбу масалаларни кўриб чиқмоқчимиз. Асосий эътиборни маҳалла фуқаролар йиғинларига қаратмоқчимиз. Жойларда тўйлар ва маросимларни ўтказишда маҳаллалар сал четда қолаётгандек, назаримда», – деди Бахтиёр Сайфуллаев.

    Қўмита раисининг алоҳида таъкидлашича, тўйларни ўтказиш бўйича низом маҳаллаларда «ишлаётгани йўқ». Яна бир жиҳати, ушбу низомни бузган фуқароларга жуда кам миқдорда жарима қўлланилади. «Шу даражадаки, пулни тўлайди-да, хоҳлаганича тўйни ўтказаверади».

    Маълум қилинишича, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом талабларини бажаришда камчиликларга йўқ қўяётган вазирлик ва мутасадди ташкилотлар устидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилади.

    «Сенат қўмитаси томонидан март ойи охирида тўй ва маросимларни ўтказиш тартибига қай даражада амал қилинаётгани юзасидан йиғилиш ўтказиш режалаштирилган. Низом талабларини қай даражада бажарилаётгани аниқлаш мақсадида битта вилоят ва битта туман кесимида ўрганиш олиб борамиз. Натижалари бўйича Республика комиссиясига ўз хулосаларимизни тақдим этиб, уларга ўз саволларимизни берамиз», – дея қўшимча қилди қўмита раиси.

    Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил апрель ойида коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда карантин вақтида тўй-маросим ўтказганларни «масъулиятсизлар» деб атаган эди. Ўзбекистон Президенти 2020 йил август ойида ўтказган видеоселектор йиғилишида аҳолини тўй ўтказишда белгиланган талабларга риоя этишга чақириб, 30 кишилик тўйларга рухсат берилганида, кўп жойларда бу чекловга амал қилинмаганини айтиб ўтганди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда карантин пайти тўйларни «ими-жимида» ўтказиб юбориш мумкинми?
    • Шуҳрат Ғаниевнинг депутат жияни дабдабали тўй ўтказадиган мансабдорларга солинадиган жаримани оширишни таклиф қилди
    • Дилором Тошмуҳаммедова тўйларни дабдабали ўтишига кўпроқ кимлар сабабчи бўлаётгани ҳақида фикр билдирди
    • Тошкентча кўзбўямачилик: Тўйини Tashkent City’да ўтказган хонанда Воҳиджон Исоқов аслида жаримага тортилмаган бўлиши мумкин

    22.03.2021, 11:15   Изоҳ (0)   35850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз байрами шодиёнаси — суратларда

    21.03.2021, 18:37

    Юлдуз Усмонова концертида кекса актёр ва актрисаларни йиғлатди (фото ва видео)

    16.03.2021, 14:57

    Алишер Отабоев уни театрдан Мурод Ражабов қувгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)

    15.03.2021, 18:22

    Хонанда Абдужалил Қўқонов ўзига тегишли бўлган тўйхонани МИБ тортиб олганини маълум қилди (видео)

    15.03.2021, 16:34

    «Улуғбекни Улуғбек Қодиров, Шаҳзодани Шаҳзода қилган режиссёр эди». Режиссёр Баҳром Ёқубов — ҳамкасблари ва дўстлари хотирасида

    14.03.2021, 18:53

    Марҳум сухандон ва хонанда Шуҳрат Қаюмовнинг ўғли уйланди (видео)

    14.03.2021, 14:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.