Нидерландиялик машҳур рассом Винсент Ван Гогнинг «Монмартрдаги кўча саҳнаси» номли картинаси аукционда 13,09 миллион еврога сотилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Facebook / Sotheby’s

1887 йилда чизилган полотнода Франция пойтахти — Париждаги кўчалардан бири тасвирланган. Бу вақтда рассом укаси билан ушбу шаҳарда истиқомат қилган.

Винсент Ван Гог полотнода Монмартрдаги тегирмонни тасвирланган. У вақтларда аҳоли пункти Франция яқинидаги кичкина қишлоқ бўлган.

Фото: Facebook / Sotheby’s

Экспертларнинг таъкидлашича, мазкур картина асар муаллифи ижодининг ўтиш даврига тўғри келади. Олдинлари унинг услубида яшил рангнинг тўқ жилолари кузатилган. Кейинроқ эса у ёрқин ва ранг-баранг картиналарни чиза бошлаган.

Ўтган асрнинг бошларида ушбу картинани хусусий коллексионерлардан бири сотиб олган. Шу билан бирга, у таниқли санъацҳунос бўлган, бироқ омма каталогларда унинг фақатгина оқ-қора расмини кўра олган.

Аввалроқ Дубайда дунёдаги энг катта картина 62 миллион долларга сотилгани тўғрисида хабар берилганди.