Шайхонтоҳур туманида 49 ёшли эркак ободонлаштириш ишларини бажараётганида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Uznews.uz».

Фото: «Uznews.uz»

Маълум қилинишича, 27 март куни соат тахминан 11:00 да Шайхонтоҳур туманида кучли шамол туфайли дарахт 49 ёшли эркакнинг устига қулаб тушган. Оқибатда эркак ҳодиса жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган эркак ободонлаштириш бошқармаси ходими бўлган.

Бундан аввал Тошкентда ёмғирдан сўнг Spark устига чинор дарахти қулагани, Қашқадарёда тўй куни куёвнинг отаси ва икки қариндоши ҳамда келиннинг холаси ЙТҲга учраб, ҳалок бўлгани ҳамда Тошкентда 60 ёшли аёл юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.