«Атлетико» ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.
26 ёшли футболчининг хизматларига «Манчестер Юнайтед»дан қизиқиш бор, дея хабар қилмоқда АS.
Таъкидланишича, «қизил иблислар» футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди. «Манчестер Юнайтед» Льоренте трансфери борасида мадридликларга 80 миллион евролик расмий таклиф билан чиқишга улгурган.
Бироқ испаниялик футболчи «Атлетико»ни тарк этишга у қадар ошиқмаяпти. Аввалроқ Льорентега ПСЖдан 70 миллион евролик таклиф бўлгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Льоренте 2019 йилнинг ёзида «Реал»дан 40 миллион евро эвазига «Атлетико»га ўтганди. У 2020/21 йилги мавсум «Атлетико» сафида 36 ўйин ўтказиб, 10 гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)