Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятининг Чуст тумани «Ёрқишлоқ» маҳалласида Наврўз байрами кунлари оммавий тухум уриштириш мусобақалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Мазкур ўйин қарийб бир асрдан бери авлоддан авлодга ўтиб келади. Уни якка тартибда ҳам, жамоа бўлиб ҳам ўйнаш мумкин.

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Фото: Жўрабек Маҳмудов

«Тухумлар жанги»дан аввал уларга қизил, кўк ёки бошқа ранг бериб, байрамона безаш мумкин. Улар дарров синиб қолмаслиги усулларини эса ҳар ким ўзича талқин қилади: кимдир тузли сувда обдон қайнатиш зарур деса, яна кимдир хонаки тухумлардан фойдаланишни маъқул деб билади.

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Қатнашувчиларнинг айтишича, бу ўйин қайсидир маънода даромад манбаи ҳам. Чунки пиширилган тухум бозорда ҳа деганда харидор эътиборига тушмаслиги мумкин. Мусобақа баҳонасида эса дарров сотилиб кетади.

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Ўйинда ютқизган томон тухумлар пулини тўлаб беради. Бу йил бир дона пиширилган тухум баҳоси 1,5-2 минг сўмга тенг бўлди.

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Фото: Жўрабек Маҳмудов

Ёрқишлоқда ўтказилган навбатдаги «тухумлар жанги»да иштирок этиш ва томоша қилиш учун Чуст туманининг барча маҳаллаларидан меҳмонлар келди. Уларнинг сони 1000 нафарга яқин бўлгани айтилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?