Тошкентда 20 март куни Spark автомобили устига чинор дарахти қулади, дея хабар берилди «Замон» информацион дастурида.

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида содир бўлган — йўл ёқасида қолдирилган Spark автомобили устига чинор дарахти қулаган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Аввалроқ Қаршида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Isuzu’га урилган Nexia-2 ёниб кетгани ҳамда Тошкентда юз берган ЙТҲда Cobalt «учиб», бошқа Cobalt’нинг устига тушгани ҳақида хабар берилганди.