Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дунё ОАВ эътибори Европа монархлари, хусусан, Меган Маркл ва Кейт Миддлтон сингари маликаларнинг айтган гапидан тортиб, кийиниш услубигача муҳокама қилишдан чарчамайди. Аммо гўзаллиги ва юксак дидга эга эканлиги билан эътирофга лойиқ маликалар фақатгина Ғарбда бўлмайди. Араб аёллари, уларнинг кийиниши, турмуш тарзи билан боғлиқ тасаввурларни ўзгаришига сабаб бўладиган Амира ат-Тавил ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Оддий оилада туғилиб ўсган Амиранинг ҳаёти талабалик вақтида Саудия Арабистони қиролининг жияни билан танишганидан кейин буткул ўзгарган. Дарсдан берилган вазифага кўра, 18 яшар қиз 46 ёшли тахт ворисидан интервью олиши керак бўлган. Биринчи учрашувдан 9 ой ўтгач, жуфтлик турмуш қурган.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Амира жамоат жойларида араб миллий либоси абайя кийишдан воз кечган Саудия Арабистонидаги илк малика бўлган. Европача услубда кийинишни яхши кўрадиган малика Саудия Арабистонидаги аёллардан биринчилардан бўлиб ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритиб, машина ҳайдаган. Қолаверса, у мамлакатдаги аёлларнинг машина ҳайдаш ҳуқуқини бериш кераклиги бўйича бир неча марта чиқиш қилган.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Камбағаллик, ишсизлик, шунингдек, яқин шарқдаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бир қанча хайрия лойиҳаларида фаол иштирок этган Амира араб оламининг «малика Дианаси» деб аталади.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Шаҳзоданинг қариндошлари эркин турмуш тарзи сабаб уни ёқтирмаган. Турмуш қурганига 10 йилдан кўп вақт ўтса ҳам меросхўр дунёга келтирмагани қироллик оиласи вакилларининг норозилигини янада орттирган.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

ОАВда Амира бепуштлиги, шаҳзоданинг бундан хабари борлиги ва ҳатто никоҳ шартномасида мазкур пункт қайд қилингани ёзилган.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Бошқа миш-мишларда эса маликанинг ўзи она бўлишдан қочиши айтилади.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

2013 йилда жуфтликнинг муносабатларига нуқта қўйилган. Ажрашиш жараёни тинч якунига етган, Амира ва шаҳзода дўстлигини сақлаб қолган.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Эндиликда қироллик оиласининг расмий аъзоси эканлигига қарамай, одамлар уни малика деб аташда давом этади.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Ҳатто турмуш ўртоғи билан хайрлашганидан кейин ҳам хайрия фаолияти билан шуғулланишда давом этган собиқ малика миллионлаб шарқ аёллари учун ўрнак бўла олади. 2018 йилда собиқ малика миллиардер Халифа ибн Бутти ал-Муҳайрига турмушга чиқди.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Кўпчилик уни «Аловуддиннинг сеҳрли чироғи» мультфильмидаги малика Жасминга ўхшатади.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

У нафақат ташқи кўриниши билан, балки ички оламининг ўзига хослиги билан ҳам эртак қаҳрамонини эсга солади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган смарт санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 31 март куни 32 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Самарқанддаги эски товуқ фабрикасида газ портлади