Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти ҳудудида 20 март куни кузатилган ёғингарчилик қатор ноқулайликлар келтириб чиқарди, деб ёзмоқда Zarnews.

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Қайд этилишича, кўчалардаги сув ўтказиш тармоқларига турли чиқиндилар тиқилиб қолгани туфайли айрим кўчалар сувга тўлган. Уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучайтирилган тартибда хизмат олиб борган.

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Хусусан, бошқарма тузилмалари томонидан Самарқанд шаҳридаги Амир Темур, Гўрўғли, Матонат, Гулобод, Муқимий, Мирсаид Барака, Бедил кўчалари, шунингдек, Каттақўрғон шаҳридаги Бобур кўчаси 3-уй, Каттақўрғон туманидаги Мустақиллик кўчаси, Иштихон тумани марказидаги кўчаларда кузатилган бу каби сув чиқиб кетиш ҳолатлари бартараф этилган.

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Шунингдек, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, Самарқанд шаҳридаги Курчатова кўчаси, халқ орасида «Макаронка» номи билан аталадиган кўчага ёмғир сувлари тошиб кетмаслиги бўйича вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, Сув хўжалиги ва Ободонлаштириш бошқармаси билан биргаликда айрим нотўғри қурилмаларни буздириш ва бу билан Сиёбча ариғининг сув ўтказиш имкониятини ошириш чоралари кўрилган.

Фото: Самарқанд ФВБ матбуот хизмати

Фото: Самарқанд ФВБ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 20 март куни Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ёмғир ёғишини, айрим жойларда кучли бўлишини маълум қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)