Баҳронинг илк ойида ҳаво совуқ бўлишига қарамай, аллақачон одамлар енгил курткалар кийишни бошлаб юборган. Айниқса, баҳорий либослар орасида бундай вақтда биринчи ўринда чарм курткалар кўпроқ кийилади.
Куртка нафис образнинг бир қисмидир
Белгача бўлган чарм курткалар узун ёки миди кўйлаклар билан ажойиб уйғунликни ҳосил қилади. Шунингдек, қоматни ҳам гўзаллаштириб кўрсатади.
Катта ҳажмли курткалар
Бу каби курткалар кўпроқ спорт услубини ёқтирадиган қизлар учун мос келади. Аслида елка ва бел қисми кенг бўлса-да, ўлчам жиҳатидан барчаси бир-бирига тўғри келади.
Кундалик услуб
Кундалик услуб учун чарм курткаларнинг ҳар қандай услубдагисини танлаш мумкин. Уларнинг барчаси ёмғирли об-ҳаво учун ҳам мўлжалланган.
Қора чарм куртка
Баҳор фаслида тўлиқ қора кийиниш ҳам бир услубни ташкил этади. Баъзида оқ рангни аралаштириш эса қорани янада таъкидлайди.
Костюм каби курткалар
Костюм услубидаги чарм курткалар яна оммалашмоқда. Уларни иссиқ ҳавода ўзини, шу жумладан, қалин кийимлар остидан ҳам кийиш мумкин. Ушбу классик моделлар бичими жиҳатдан чиройли кесилган.
Мавзуга доир:
- Баҳор мавсуми учун тавсия этиладиган 8 та чарм юбка модели (фото)
- Аллақачон урфдан қолган пиджак моделлари: Уларнинг ўрнига нима кийса бўлади?
- Баҳорий тренд: Кимга қандай узунликдаги жинси шим ярашади? (фото)
- Баҳор мавсумида замонавий блузка танлашда қўл келадиган 6 тавсия
- Баҳор мавсумида урфга кирадиган нафис кўйлаклар (фото)
Изоҳ (0)