Франциянинг Hermes мода уйи экологик тоза материалларни ишлаб чиқарувчи компания − MycoWorks билан ҳамкорлик қила бошлади, деб ёзади Esquire. Улар биргаликда қўзиқорин мицелиясига асосланган чармга ўхшаш материаллардан Victoria сумка моделини чиқарди.
Sylvania деб номланган компаниянинг янги тикилган сумкаси жуда нозик қўзиқорин териси ҳисобланади. Чармни ишлаб чиқариш учун мицелий махсус озуқавий муҳитда ўстирилади, у ерда силлиқ қатлам ҳосил қилинади, кейин қуритилади ва қайта ишланади. Одатда мода уйининг анъанавий технологиялари бўйича Hermes ходимлари томонидан аллақачон тери учун ишлатиладиган материал ажратилган ва бўялган.
Француз брендининг вакиллари сўзларига кўра, қўзиқорин «териси»нинг сифати ва кўриниши табиийсидан кам эмас. MycoWorks’нинг қарашлари ва анъаналари Hermes’нинг табиий хом ашёларга бўлган талаб, мукаммаллик, буюмларнинг чидамлилиги ва ҳаётийлигини таъминлаш билан бирлашади», − дейди Hermes мода уйи директори Пер-Алексис Дюма.
Изоҳ (0)