Италиянинг Gucci моделар уйи биринчи рақамли кроссовкаларни сотувга чиқарди — уларни махсус мобил дастур ёрдамида харид қилиш ва «кийиб кўриш» мумкин, деб хабар беради Meduza.
Бу Беларуснинг қўшимча реалликдан фойдаланган ҳолда мобил дастурлар яратиш билан шуғулланувчи Wanna компаниясининг коллабрацияси ҳисобланади. Масалан, Wanna Kicks дастури ёрдамида виртуал равишда кийим ёки соатни ўлчаб кўрса бўлади.
https://www.instagram.com/p/CMegtM5sR3B/
Бу турдаги кроссовкаларни кийиб кўриш учун Gucci ёки Wanna Kicks мобил дастурига кириш, танловни амалга ошириш ва харид қилиш керак. Gucci дастурида кроссовкалар нархи 12 доллар турса, Wanna Kicks’да 9 доллар. Дастур алгоритми кадрдаги оёқнинг жойини аниқлайди ва унга рақамли кроссовкани «чизади».
«Беш ёки ўн йилдан сўнг, мода брендларининг асосий даромадини рақамли товарлар ташкил этади. Компания сифатида бизнинг мақсадимиз — маҳсулот фотосуратини янада жозибадор қилиш ва офлайн харидларга яқинроқ нарсалар билан алмаштириш», — дейди Wanna раҳбари Сергей Арcангелский.
Аввалроқ рэпер Томми Кеш ва Adidas Originals узунлиги 1 метрни ташкил қиладиган кроссовка моделини намойиш қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)