Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Франция Кубогининг 1/8 финал босқичида ПСЖ 17 март, чоршанба куни «Лилль»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Парижда кечган баҳс мезбонларнинг устунлигида ўтди. Дастлаб 9-дақиқада Мауро Икарди ҳисобни очган бўлса, 41-дақиқага келиб Килиан Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, орадаги фарқни иккитага оширди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Мбаппе яна бир бор гол уриб, дублни расмийлаштирди. Шу тариқа ПСЖ чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу босқичнинг қолган ўйинлари 6 апрель санасига белгиланган.

Франция Кубоги

1/8 финал баҳси

17 март, чоршанба

ПСЖ – «Лилль» 3:0

Голлар: 1:0 – 9 Икарди, 2:0 – 41, пенальти Мбаппе, 3:0 – 90+3 Мбаппе.

ПСЖ: Навас, Дагба (Флоренци, 46), Маркиньос, Курзава, Диалло, Паредес, Рафинья (Верратти, 69), Гуйе (Данилу Перейра, 70), ди Мария, Кин (Дракслер, 79), Икарди (Мбаппе, 39).

«Лилль»: Меньян, Брадарич, Челик (Пе, 74), Тиагу Жало, Ботман, Шека (Андре, 62), Сумаре, Язижи, Луис Араужо (Иконе, 74), Йилмаз (Дэвид, 46), Веа (Бамба, 62).

Огоҳлантиришлар: Рафинья (3), Брадарич (18), Тиагу Жало (40), Шека (44), Гуйе (64), Мбаппе (78), Иконе (80).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж