2021 йил 11 мартда Triodos Investment Management томонидан бошқариладиган молиявий инклюзия фондлари — Triodos Fair Share Fund ва Triodos Microfinance Fund «Ипак йўли» банкига ўзаро имзоланган кредит шартномасига асосан миллий валютада, қиймати 10 миллион еврога тенг бўлган кредит линиясини тақдим этди.
Тақдим этилган маблағлар пандемия таъсиридан кейин молиявий рағбатлантиришни талаб қилувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади. Бундан ташқари, банкнинг мижозларга кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилаётган узоқ муддатли кредитлари экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш имконини яратиб беради.
«Ипак йўли» банкининг Triodos Investment Management билан ҳамкорлиги 2015 йилдан бошланиб, FMO (Нидерландия тараққиёт банки) ва DEG (Германия тараққиёт молия институти) билан биргаликда қиймати 38 миллион АҚШ долларига тенг бўлган синдикатлаштирилган кредит линияси тақдим этилган.
2019 йилда банк қиймати 3 миллион еврога тенг бўлган субординацияланган қарз ва 9 миллион евро миқдоридаги кредит линиясини олди. Бундан ташқари, 2020 йил август ойида Triodos Microfinance Fund банкнинг миноритар акциядорига айланди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)