Шоу-бизнесда муваффақиятга эришиш учун истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Ташқи кўриниш ва бошқалардан ажралиб туриш ҳам бу борада муҳим роль ўйнайди.

Моргенштерн

Коллаж: «Дарё»

Сочлари жингалак суратдаги йигитнинг сўнгги йилларда чартларда етакчилик қилаётган Моргенштерн эканига ишониш қийин. Унинг мазкур образига шўх қўшиқ ва мусиқа эмас, гитара чалиб, романтик қўшиқ куйлаш кўпроқ мос тушади. Бугунги кунда тамоман бошқача кўринишга эга бўлган хонанда ташқи кўриниш борасида янги ўзгаришлар қилишдан чўчимайди.

Eljey

Фото: «news.rambler.ru»

Россия шоу-бизнесига кириб келганига кўп бўлмаган Eljey ҳам машҳурлик учун ташқи кўринишига турли ўзгартиришлар киритган. Қўшиқчининг кўз қорачиғини ёпиб, оппоқ қилиб кўрсатиб турадиган линзалари кўплаб мем ва муҳокамаларга сабаб бўлган. Ғаройиб соч турмаги, ҳаддан ортиқ кўп тату уни бошқалардан яққол ажратиб туради.

Леди Гага

Фото: Cosmopolitan

Машҳур хонанда бир вақтлар қора сочб оддий қиз бўлган. У шоу-бизнес оламида ташқи кўриниш борасида эксперимент қилишдан қўрқмаслиги, бировга ёқиш-ёқмаслигидан қатъи назарб исталган образни синаб кўришдан тап тортмаслиги билан яхши маълум.

Мэрилин Монро

Фото: Cosmopolitan

Актриса ҳам карьера борасида муваффақиятга эришиш учун жингалак сочларини сариққа бўяган. Қирмизи лаб Монро гўзаллиги билан миллионлаб қалбларни забт этган. Нафақат мода олами вакиллари, балки оддий одамлар ҳам аёлларга хос жозиба тимсоли бўлган актрисанинг образларидан илҳомланади ва унга ўхшашга ҳаракат қилади.

Мадонна

Фото: Cosmopolitan

Бугунги кунга қадар бир неча марта ўзгаргани сабаб ҳам карьерасининг бошланишида Мадонна қандай кўринишга эга бўлгани ҳақида кўпчилик унутиб юборган.

Кайли Женнер

Фото: Cosmopolitan

Кардашьян-Женнерлар оиласининг энг кенжаси бўлган Кайлининг аввалги ва бугунги кўринишига назар ташлаб, ўзгаришлардан ажабланиш мумкин. Ўзига хос макияж ва кийиниш услубига эга бўлган Кайли айни вақтда энг муваффақиятли аёллардан саналади.

Кэти Перри

Фото: Cosmopolitan

Карьерасининг бошида Кети қора сочли, ёқимтой қиз бўлган. Соч рангини бугунги кунгача бир неча марта ўзгартирганига қарамай, зумраддек яшил кўзлари ва нигоҳлари ўша-ўша.