Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Қизилқум» ва «Андижон» жамоалари 11 март куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 31-дақиқада Ойбек Қиличев пенальтини голга айлантирган ҳолда мезбонларни олдинга олиб чиқди. Мазкур гол ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.
Шу тариқа Ҳамиджон Актамов шогирдлари мавсумни ғалаба билан бошлади.
1-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Суперлига
1-тур баҳси
11 март, пайшанба
«Қизилқум» — «Андижон» 1:0
Гол: 1:0 – 31, пенальти Қиличев.«Қизилқум»: Игнатий Нестеров, Эркин Бойдуллаев, Ойбек Қиличев (Миржалол Қосимов, 87), Георги Кухианидзе, Мате Вацадзе, Салим Мустафоев, Жасур Азимов (Жаҳонгир Эргашев, 55), Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Садиллоев, 78), Ислом Тўхтахўжаев, Шерали Жўраев, Олег Толмасов.
«Андижон»: Низомиддин Зиёвутдинов, Эдгар Бернҳардт (Дониёр Абдуманнопов, 63), Усмонали Исмоналиев, Иброҳим Отахонов, Мартин Боаки, Камрон Сайдазимов (Фарҳод Соҳибжонов, 74), Жасур Жалолиддинов, Дониёр Исмоилов, Суннатилло Ҳамиджонов, Пламен Димов, Муҳаммад Исаев (Диёр Раҳимқулов, 46).
Огоҳлантиришлар: Жўраев (23), Азимов (32).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)