• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ретро классика. «Дунёнинг саккизинчи мўъжизаси» деб аталган «Кинг Конг» фильми ҳақида

    «Кинг Конг» фильми Мериан Купер ва Эрнест Шодсак томонидан 1933 йил суратга олинган. Фильм илк премьера қилинган кундан, томошабинлар томонидан кутилганиданда яхшироқ қабул қилинган. Ретро фильмнинг ўзидан қолдирган меъроси эса беқиёс ҳисобланиб, кинематография ривожи учун улкан ҳисса қўшгани билан ажраб туради. 1933 йилги фильмдан сўнг, «Кинг Конг» 3 марта – 1976, 2005, 2017 йилларда шу ном остида қайта суратга олинган. Сўнгги қайта ишланган фильмнинг давоми сифатида эса, 2021 йил 24 март куни «Годзилла Конгга қарши» фильми премьера қилинади.

    Шу муносабат билан «Дарё» колумнисти Фаррух Адҳамжонов классик фильм ҳақида ҳикоя қилади.

    Сюжет

    Нью-Йорклик кинематографист Карл Денхем (Роберт Армстронг) сирли оролда фильм суратга олиш учун ижодий гуруҳ йиғишни бошлайди. Бош қаҳрамон учун актриса топилмаётган вақт, Денхем Энн Дэрроу (Фей Рей)ни учратиб қолади. Вақтинча ишсиз бўлган Дэрроу фильмда суратга тушишга рози бўлади ва ижодий гуруҳ сирли орол томон йўл олишади. Кема йўлга чиққач, актриса капитан ёрдамчиси бўлган Жек Дрисколл (Брюс Кэбот)ни ёқтириб қолади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кема оролга борганида экипаж аъзолари у ернинг туб аҳолиси – аборигенларга дуч келишади. Аборигенлар гўзал актрисани ўғирлаб, улкан деворлар орасидаги дарвозага боғлаб қўйишади. Кутилмаганда, улкан махлуқ – Конг актрисани олиб кетади. Ижодий гуруҳ актрисани қутқариш учун Конгнинг ортидан йўл олишади, бу вақтда эса Конг ўз асирасини сақлаш учун баҳайбат тироназавр, плезиозавр ва птеродактил каби махлуқлар билан жанг олиб боради. Вазиятдан фойдаланган Жек, актрисани Конг чангалидан олиб қочади. Уларни таъқиб қилган Конг эса соҳилда ҳушидан кетади. Вазиятдан фойдаланган ҳолда, кинематографист Конгни ўзи билан Нью-Йоркка олиб кетишни ва у ердаги инсонларга томоша кўрсатишни режа қилади. «Дунёнинг саккизинчи мўъжизаси» номи остидаги томошада занжирланган Конг, юзлаб инсонлар олдида ҳушига келади. Конг занжирларни узиб юборганидан сўнг эса, гўзал актриса Дерроуни яна ўғирлаб кетади. Шаҳар ичини вайронага айлантиришни бошлаган Конг, ўз асирасини чангаллаганча осмонўпар Empire State Building’га чиқишни бошлайди. У ерда ҳаво ҳужумига учраган ва қаттиқ яраланган Конг ерга қулайди ва ҳалок бўлади. Унинг ўлик танаси олдида Денхем якуний иқтибосни айтади – «Унинг ўлими сабабчиси самолётлар эмас, балки – гўзаллик эди» .

    Таҳлил

    «Кинг Конг» – замонавий фильмларга мустаҳкам пойдевор вазифасини бажариб бера олган ретро классикадир. Ўзининг инқилобий кўриниши билан фильм томошабинларга янги ва ўзгача тажриба тақдим қила олган. Фильм сценарийси кўплаб машҳур асарлар ва фильмлардан илҳомланиб яратилган, энг муҳим ролни эса Артур Конан Дойлнинг «Йўқолган дунё» романи ўйнаган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Кинг Конг» – АҚШ фильмларини дунёга тарқалиш анъанаси бошлаб берган илк кинолардан ҳисобланади. Буюк депрессия вақтида дунё кинотеатрларини забт эта олган фильм ўзидан йирик феноменал мерос қолдирган.

    1930 йилларда фильмларга саундтреклар ёзиш ҳали одатга айланиб улгурмаган эди. «Кинг Конг» эса фильм муваффақиятининг асосий омилларидан бўлган махсус саундтреклар ишлашни одатга айланишига ёрдам берган.

    Ўз жанрида энг биринчилардан бўлиб, қойилмақом визуал эффектларни трагедик драма билан уйғунлаштира олган «Кинг Конг» – дунё бўйлаб юздан ортиқ режиссёрларни фильмлар суратга олишга илҳомлантира олган.

    Фильмнинг ягона камчилиги деб танқидларга учровчи сабаб – ўзида ирқий камситиш элементлари борлиги ҳисобланади. ХХ аср бошларида илмий томонлама «ирқий устунлик» деб кўрилувчи хато тушунча сценарийга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаган.

    Фильм аллегорик кўринишда, дунёни қутқарувчи гўзаллик, ҳалокатга етакловчи омил бўла олиши мумкин эканини кўрсатган. Шу билан бирга, ҳатто энг қўрқинчили махлуқ ҳам гўзалликни ҳис қила олишини ва сева олишини намоён қилган.

    Танқидий аллегория сифатида анти-колониализм ва табиатга дўст бўлиш каби хабарлар бор. Кинг Конг – мустамлакачиликнинг доимий озодликка интилувчи символизми ҳисобланади. Бу йўлда эса кимнингдир асири бўлишдан кўра ўлим устунроқ қўйилган. «Кинг Конг» – инсонлар ўзининг чексиз эҳтиёжларини қондириш учун табиатга зарар етказишни тўхтатиши, бошқа ҳайвонларни цирк ва зоопаркларда сақлашни қораловчи, оламнинг табиий механизмини бузмасликка чорловчи кучли хабарларни тақдим этган.

    Фильм 1991 йил ўзининг улкан маданий, тарихий ва эстетик меъроси туфайли Қўшма Штатларнинг National Film Registry рўйхатидан жой олган. «Кинг Конг» – тарихдаги энг муҳим деб ҳисобланган 100 фильмларнинг биринчи элликталигидан ўрин олган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хулоса

    Кўплаб кино танқидчилар ва машҳур актёрларнинг энг севимли фильмларидан бири бўлган «Кинг Конг» – махлуқ қалбини очиб бериб, томошабинларни қўрқувдан бақириш ва трагедик қисматидан йиғлашга ундай олади. Салкам бир аср олдин яратилган фильмда замон ўзгариши ҳисобига, баъзи ижтимоий вазиятдаги камчиликлар кўзга ташланиши мумкин, лекин фильм қолдирган улкан тарихий ва эстетик меърос барча камчиликларни ювиб кета олади. Табиат ва гўзалликнинг соф ифодасини яратиб, даҳшатли махлуққа севги ҳиссини тақдим этган трагедия ўзида турли талқинлар учун очиқликни мужассам этган. Кинематография учун беқиёс ҳисобланган «Кинг Конг» фильмини бемалол – «дунёнинг саккизинчи мўъжизаси» деб аташ мумкин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    04.03.2021, 10:46   Изоҳ (0)   30039
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аль Пачино «Олтин глобус»нинг онлайн тақдирлаш маросимида ухлаб қолди

    02.03.2021, 14:34

    Голливудча тежамкорлик: Битта костюмдан бир нечта фильмларда фойдаланилган ҳолатлар (фото)

    02.03.2021, 13:33

    Зулфия таваллуд топган кун муносабати билан YouTube’да «Ҳамид ва Зулфия» фильми тақдим этилди

    01.03.2021, 14:34

    «Олтин глобус – 2021» тақдирлаш маросими ғолиблари эълон қилинди (фото)

    01.03.2021, 12:59

    «Чарчадим, кетаман». Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда

    28.02.2021, 12:54

    2021 йилда тақдим қилинадиган турк сериаллари

    27.02.2021, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.