Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари қурувчи ташкилотларга бир қатор имкониятлар берилишини таъкидлади, дея хабар қилмоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

«Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача юз фоиз узайтирилади.

Жумладан, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қурувчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун жалб қилган кредитлар бўйича 20 миллиард сўмгача кафиллик ҳамда Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмига компенсация берилади. Бу жуда катта имконият», — деди давлат раҳбари.