Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бельгиялик сураткаш Ив Адамс Жанубий Атлантика оролида ноёб сариқ пингвинни учратиб қолди. Илгари бу каби қушларни учратиш ва камерага туширишнинг иложи ҳам бўлмаган, деб ёзади Esquire.

Фото: «medialeaks.ru»

Фото: «medialeaks.ru»

Адамс ўз гуруҳи билан биргаликда 2019 йил декабрь ойида экспедиция вақтида сариқ пингвинни учратди. Унинг сўзларига кўра, ҳаммаси тасодифан содир бўлган. Сураткаш ва шериклари 120 мингга яқин қушлари бўлган пляжда қайиқларни ечиб олаётган эди. Тўсатдан уларнинг ёнида сариқ рангли пингвин пайдо бўлган. Шунда улар қўлларидаги барча ишни ташлаб, суратга олишга шошилган.

«Унинг ёнимизга келиши мўъжиза эди. Агар бу биздан 50 метр узоқликда содир бўлганида ҳам уни умримиз давомида ҳеч қачон кўрмаган бўлар эдик», − дейди сураткаш. Адамс сариқ пингвин билан учрашувни «табиат лотереясидаги ютуқ» деб билади.

Фото: «medialeaks.ru»

Фото: «medialeaks.ru»

Бельгиялик сураткашнинг айтишича, суратлар нашр этилганидан буён оммавий ахборот воситалари ва қизиқувчан одамлар томонида илиқ муносабат билдирилган. «Бизга бу каби кутилмаган сариқ янгиликлар жуда муҳим. Яхши тилаклар учун катта раҳмат», − деб ёзади Адамс Instagram саҳифасида.

Бундан аввал 2012 йилда Антарктика пингвинлари орасида оқ ранглиси учраган эди. Мутахассислар мутация унинг рангига таъсир қилган, деган хулосага келган эди. Эҳтимол, сариқ пингвин билан ҳам худди шу ҳодиса рўй бергандир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар