Сицилияда 16 февраль куни Европадаги энг баланд ва энг фаол уйғоқ вулқон — Этна отила бошлади. У бир километрдан ортиқ баландликка кул сочди. Ҳукумат маҳаллий аҳоли учун хавф йўқлигини таъкидлади. 16 февраль куни шу яқин атрофда жойлашган Катания аэропорти ёпилди, аммо эртаси куни эрталаб ўз ишини давом эттирди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Этна — Европадаги энг йирик уйғоқ вулқон бўлиб, сўнгги йилларда у бир неча ойда бир марта отилмоқда. Одатда вулқон отилишлари ҳеч қандай вайронагарчиликларга олиб келмайди. Этна вулқони қияликларида кўплаб кратерлар жойлашган, улар орасида уйғоқ ва фаоллари ҳам бор. Вулқон уйғонишига 2,9-3 км чуқурликдаги ер силкинишлари сабаб бўлган. Натижада маҳаллий вақт билан 16 февраль 16:10 (Тошкент вақти билан 20:10)да вулқон фаоллиги оша бошлаган. Вулқоннинг баландлиги 3328 метрга тенг.

Этна вулқонининг кучли отилиши сўнгги марта 2019 йил июлида юз берган ва ўн кундан ортиқ давом этган эди.