• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ESA астронавтлар тайёрлаш дастурига илк маротаба ногиронлар қабул қилинади

    Европа космик агентлиги (ESA — European Space Agency) ўн йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта астронавтларни тайёрлаш дастурига қабул бошланаётганини эълон қилди. ESA дастурга ногиронларни қабул қилишни режалаштирмоқда. Дастурга аризалар 2021 йил 31 мартдан 28 майгача давом этади ва танлов натижалари 2022 йил октябрда эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: «elements.envato.com»

    Фото: «elements.envato.com»

    Номзодлар агентликка аъзо мамлакат фуқаролигига эга бўлиши шарт. Шунингдек, улар камида фан, тиббиёт, муҳандислик, математика, информатика бўйича магистр даражасига эга бўлиши ёки синов учувчиси ёки синов муҳандиси малакасига эга бўлиши лозим. Номзодлар камида уч йиллик тегишли касбий тажрибага эга бўлиши ва инглиз тилини (яна бир нечта тилни билиш ҳам мақсадга мувофиқ) яхши билиши керак. Халқаро космик станцияда фойдаланиладиган рус тилини ўзлаштириш ўқув дастурининг бир қисмига киритилади.

    Шу билан бирга, ESA астронавтликка номзодларнинг жисмоний ҳолатига қўйиладиган талабларга мисли кўрилмаган ўзгариш киритилишини эълон қилди.

    Дунё бўйлаб, космосга саёҳат ва ESA тарихида биринчи марта агентлик астронавтликка номзод сифатида замонавий космик асбоб-ускуналардан фойдаланиш бўйича ўрнатилган талабларга кўра, психологик, когнитив, техник ва профессионал малакага эга, аммо жисмоний имконияти чекланган одамларни қидирмоқда.

    Айни пайтда ESA «ушбу тоифадаги юқори малакали мутахассисларнинг экипаж аъзолари сифатида хавфсиз ва самарали космик миссияда фаолият олиб бориши учун» бундай ускуналарни ногиронларнинг эҳтиёжларига мослаштиришда зарур харажатларни ўз зиммасига олишга тайёр.

    ESA ушбу лойиҳа доирасида бир ёки бир нечта парастронавтларга космосга учиш имкониятини беради, аммо дастур бошлангач, уларнинг космосга учишини кафолатлай олмаслигини маълум қилди. Дастурнинг дастлабки бюджети 1 миллион еврони ташкил қилган.

    Танлов жараёнида имконияти чекланган номзодлар уч хил мезон асосида баҳоланади:

    • «қизил» — ногиронликнинг тури ва даражаси астронавтга топшириладиган вазифага мос келмаса ёки хавфсизлик даражаси етарли бўлмаса;
    • «сариқ» — ногиронликнинг тури ва даражаси вазифага тўлиқ мос келиши мумкин бўлса, лекин баъзи ўзгартириш ёки янгиликлар талаб қилинса;
    • «яшил» — ногиронликнинг тури ва даражаси қўйиладиган вазифага мос келганда.
    Лойиҳа учун ESA қуйидаги жисмоний ногиронлиги бўлган номзодларни қабул қилади: ампутация ёки туғма ривожланишдаги бузилишлар туфайли оёқларида нуқсони бўлганлар, жумладан, оёқ панжаси йўқ, бир ёки икки оёғи тиззадан кесилган ёки оёқлар узунлигида фарқ бўлган ногиронлар. Бўйи 130 сантиметрдан паст одамлар ҳам номзод сифатида қабул қилинади.

    «Лойиҳага имконияти чекланган одамларни киритиш, уларнинг ажойиб тажрибаси, оғир шароитларга мослашиш қобилияти ва истиқболлари самарасини бир жойга жамлашни англатади», — дейилади агентлик хабарида.

    Агентлик, шунингдек, космонавт аёлларнинг сонини оширишни режалаштираётганини ва шу пайтгача космосга чиққан 560 дан ортиқ одамнинг 65 нафари аёллар эканини таъкидлади.

    «Биз фақат ваколат асосида танлаймиз. Аммо агар аёлларнинг ўзи мурожаат қилмаса, уларни танлаш қийин бўлади. Шунинг учун биз аёлларни бироз кўпроқ рағбатлантирамиз», — дея таъкидлади ESA илмий координатори Анжелика ван Омберген.

    Аввалроқ SpaceX компанияси 2021 йилнинг охирига қадар тўртта сайёҳни орбитага юбормоқчилиги хабар қилинганди. Америкалик миллиардер Жаред Айзекман SpaceX’нинг орбитага хусусий парвози пулини тўлаган. Экипажнинг бир аъзоси лотерея орқали аниқланади.

    Мавзуга доир:

    • БАА дунёда биринчи бўлиб космик суд яратмоқчилигини маълум қилди
    • SpaceX компанияси бортида рекорд даражада кўп сунъий йўлдош бўлган ракетани учиради

    17.02.2021, 23:20   Изоҳ (0)   19699
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Иннинг рафиқаси бир йил ичида илк маротаба оммага кўриниш берди

    17.02.2021, 19:13

    Сицилиядаги Этна вулқонининг отилиши — суратларда (фото)

    17.02.2021, 16:47

    ЖССТ эксперти COVID-19’нинг учинчи тўлқини қандай шароитда юзага келишини маълум қилди

    17.02.2021, 16:12

    ЖССТ COVID-19’нинг янги штаммлари аниқланган мамлакатлар сони ортганини маълум қилди

    17.02.2021, 15:11

    Ҳиндистонда коронавируснинг «африканча» ва «бразилияча» штаммлари аниқланди

    17.02.2021, 14:10

    Миср президенти мамлакатда туғилиш даражасини пасайтиришни талаб қилди

    17.02.2021, 13:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.