Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Канаданинг Ўзбекистондаги элчихонаси миграция масалалари бўйича маслаҳатчиси Даниэль Унрау билан учрашди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи online».

Фото: «Халқ сўзи online»

Фото: «Халқ сўзи online»

Учрашув давомида меҳнат миграцияси ҳамда Канадага кириш визаларини бериш тартиби ва шартлари борасида сўз борди.

Унраунинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати Канадага ҳам меҳнат мигрантларини юбориши мумкин.

Мулоқот давомида канадалик дипломатнинг эътибори Ўзбекистонда Канада виза маркази очиш зарурлигига қаратилди. Қайд этилишича, ҳозирда бундай марказлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда фаолият кўрсатмоқда.

Келгусида Ўзбекистонда Канада виза марказининг очилиши ва фуқаролар учун иммиграцион ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш бўйича вебинарлар ўтказилиши уларга Канада визаси берилишини сезиларли равишда енгиллаштириши мумкин, деди Даниэль Унрау.

У, шунингдек, Канадада француз тилида сўзлашувчи мигрантларга талаб юқори эканлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантларига француз тилини ўргатишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини қайд этди.

Хабар қилинишича, музокаралар якунига кўра, пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланганидан сўнг Ўзбекистонда Канада виза марказини очишга келишиб олинди. Шунингдек, февраль ойи охирларида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида Канада фуқаролик, иммиграция ва қочоқлар ишлари бўйича вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилади.

Бундан аввал Жанубий Корея Ўзбекистонни коронавирус бўйича хавфли давлатлар рўйхатидан чиқаргани, ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига ишлагани юборилиши мумкинлиги ҳамда нолегал ўзбекистонликларни легаллаштириш борасида Россия томони билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади