Фарғонада 8 гектар ер олишда ёрдам бериш эвазига 8 минг доллар олган «Ермулккадастр» давлат корхонаси Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, «Ермулккадастр» давлат корхонаси Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, 8 000 доллар эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб беришни ваъда қилган.

Сўралган пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.