10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган селектор йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда «Дарё» манбаси маълум қилди.
Қайд этилишича, йиғилишда бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тармоқлар раҳбарлари, ҳокимлар ва сектор бошлиқлари зиммасига тегишли йўналишлар бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади. Шунингдек, давлат раҳбари аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратиши кутилмоқда.
Аввалроқ 2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармон имзоланган эди.
Изоҳ (0)