• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирус лабораторияда яратилмаган. У одамга қандайдир ҳайвондан юққан бўлиши мумкин. Уханга бориб келган ЖССТ экспертлари ўз хулосаларини маълум қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари Хитойнинг коронавирус пандемияси бошланган Ухань шаҳрига қилинган сафар ҳақида ҳисобот берди, деб ёзади Meduza.

    ЖССТ экспертлари Ухандаги Хуанан денгиз маҳсулотлари бозорида, 2021 йил 31 январь

    ЖССТ экспертлари Ухандаги Хуанан денгиз маҳсулотлари бозорида, 2021 йил 31 январь
    Фото: Getty Images

    ЖССТ мутахассислари жамоаси SARS-CoV-2 вирусининг келиб чиқишини ўрганиш учун у ерга 14 январь куни етиб броган эди. Экспертлар икки ҳафта давомида карантинда бўлиб, хитойлик ҳамкасблари билан масофадан мулоқот қилди. Сўнг улар Ухандаги бир қатор объектларни бориб кўрди — хусусан, Хуанан денгиз маҳсулотлари бозори, 2019 йил декабрида SARS-CoV-2 биринчи марта ўша ерда аниқланган ва ушбу вируснинг манбаси деб ҳисобланган эди; шунингдек, шаҳардаги бир нечта юқумли касалликлар шифохоналари ва Ухань вирусология институтига ҳам борди.

    «Бизда аввалдан бўлган фикр бутунлай ўзгардими? Бундай деб ўйламайман», — деди ЖССТ экспертлар гуруҳи раҳбари, озиқ-овқат хавфсизлиги ва зооноз (ҳайвондан инсонга юқадиган) юқумли касалликлар бўйича мутахассис Питер Бен Эмбарек. Унинг сўзларига кўра, мутахассислар COVID-19 Уханда 2019 йил декабрида тарқалишни бошлагани ҳақидаги версияни тасдиқлаган. Инфекциянинг бундан аввалроқ авж олгани бўйича далиллар шаҳарда ёки унинг ташқарисида топилмаган. Хуанан бозори янги касаллик манбаси бўлмаган: Уханда COVID-19 билан боғлиқ биринчи ҳолат 2019 йил 8 декабрда қайд этилган, бозор билан боғлиқ бўлган биринчи ҳолат эса 12 декабрдагина аниқланган. Яъни Хуанан шунчаки вирус тарқалган жойлардан бирига айланган, холос: шаҳарда бу бозорга алоқаси бўлмаган одамлар ҳам касалланган.

    Далиллар SARS-CoV-2 табиий равишда келиб чиққанлигини кўрсатмоқда, деди Эмбарек. Унинг сўзларига кўра, бу ва шунга ўхшаш вирусларнинг табиий манбаси кўршапалаклар ҳисобланади. Аммо Уханда вирусни бевосита одамга юқтириши мумкин бўлган кўршапалакларнинг йирик популяцияси йўқ, шу сабабли олимлар вирус юқишининг оралиқ бўғини бошқа ҳайвон бўлган, деган версияга мойиллик билдирмоқда. Айнан қандай ҳайвонлиги ҳозирча номаълум. Вирусолог Марион Купманс таъкидлашича, Хуанан бозорида қуён, сассиқкўзан, бўрсиқ, бамбук каламуши каби коронавирусга тахминан ёки аниқ мойил бўлган ҳайвонлар сотилган. Шу билан бирга, ЖССТ экспертлари фикрича, SARS-CoV-2 музлатилган маҳсулотлар юзаси орқали тарқалгани ҳақидаги бошқа версия ҳам эҳтимолга яқин.

    SARS-CoV-2 лабораторияда яратилганлиги версиясини ЖССТ гуруҳи «ўта паст эҳтимолли» деб атади. «Бу вирус ёки унга боғлиқ бошқа бири дунёдаги қандайдир лабораторияда ўрганилгани ҳақида хабарлар берилмаган. Бундан ташқари, биз Ухань вирусология институти лабораториясини ўрганиб чиқдик; бундай жойдан вирус сизиб чиққанлиги эҳтимоли жуда паст», — деди Эмбарек. Коронавирус Хитойда яратилгани, кейин эса тасодифан ёки атайлаб бутун дунёга тарқатилгани ҳақидаги миш-мишлар пандемия бошидан буён айланиб келади. АҚШ президенти Дональд Трамп вирус Ухандаги Вирусология институтида ишлаб чиқилгани борасида далиллар борлигини айтган эди. Хитой, худди ЖССТ каби, бошидан буён SARS-CoV-2 лабораторияда келиб чиққанлиги гипотезасини рад этиб келган.

    Илгари Хитой коронавируснинг келиб чиқишини ўрганишда ЖССТ билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмасди. 2020 йил майида ташкилотнинг Хитойдаги вакили Годен Галеа мамлакат ҳукумати бу масалани ўрганишни бошлагани, аммо ЖССТни жараёнга қўшилишга таклиф қилмагани ҳақида шикоят қилган эди. 2020 йил декабрида Associated Press агентлиги Хитой SARS-CoV-2 келиб чиқиши ҳақидаги илмий тадқиқотларни қатъий назорат қилаётгани ва кўршапалаклар яшайдиган жойларга боришни чеклаб қўяётгани ҳақида хабар берган эди. Хитой ҳукуматининг махфийликка интилиши вирус келиб чиқиши ҳақидаги масаланинг сиёсий эканлиги ва хусусан, АҚШ томонидан бўлган, Хитойнинг пандемияга сабабчи эканлиги ҳақидаги айблар билан боғлиқлиги билан изоҳланган эди. Бунга жавобан Хитой ҳукумати вирусни мамлакатга айнан америкаликлар олиб кирган бўлиши мумкинлигига ишора қилган эди.

    Мавзуга доир:

    • ЖССТ мутахассиси Ухань шаҳрида COVID-19 келиб чиқишига оид муҳим далиллар топилганини маълум қилди
    • ЖССТ эксперти: «Коронавируснинг Ухандаги лабораториядан сизиб чиққанини тасаввур қилиш қийин»
    • Олимлар иқлим ўзгариши ва COVID-19 келиб чиқиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлади

    10.02.2021, 10:12   Изоҳ (0)   22617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Сенати Трампга эълон қилинган импичментни конституциявий жиҳатдан тўғри деб тан олди

    10.02.2021, 09:43

    Евроиттифоқ Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларини ривожлантириш учун 7 млрд евро ажратади

    10.02.2021, 08:20

    Перуда аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш ишлари бошланди

    10.02.2021, 08:08

    КХДР хакерлари 300 млн доллардан зиёд маблағни ўғирлашга эришди

    10.02.2021, 07:53

    Мьянма бош қўмондони нима сабабдан давлат тўнтарилиши содир бўлганини тушунтирди

    10.02.2021, 07:36

    Туркияда ҳайвонларни ўлдирганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф қилинди

    10.02.2021, 07:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.