Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ташқи фасад кўринишининг ўзига хос меъморлиги Boulevard Business Center’нинг функционал ва технологик эканлигини акс эттириб туради.

Boulevard — бу Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги замонавий ва функционал ишбилармонлик маркази. Бизнес марказ икки қаватли бўлиб, унда офис ва тижорат бинолари жойлашган. Пойтахт ишбилармонлик ҳаётининг марказида жойлашган фойдали манзил сизга, мамлакатнинг энг йирик молия маркази, халқаро даражадаги меҳмонхоналар, конгресс ҳолл, шунингдек, етакчи банклар ва халқаро ваколатхоналар офислари ёнида фаолият олиб бориш имкониятини яратади. Шу каби барча жиҳатлар шубҳасиз, компаниянгиз мижозлари ва шериклари томонидан алоҳида эътироф этилади.

Boulevard бизнес маркази ўзига хос футуристик ташқи меъморлиги сабаб, Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказининг бошқа бинолари орасида алоҳида ажралиб туради. Марказ катта майдонга эга бўлмасада, ўзининг маҳобати билан атрофдагиларнинг нигоҳини жалб этади. Икки қаватли бино 4000 квадрат метр майдонни эгаллайди. Бизнес марказидаги ҳар бир квадрат метр пухта лойиҳаланган.

Бизнес марказининг биноси ностандарт кўринишга эга, металл фасад учбурчак призмага ўхшайди. Фасад асосини ойна ва металл панеллар асосида яратилган график безаклар ташкил этади. Металл қопламалар мустаҳкамлик, ишонч ва чексизликни билдиради.

Бизнес маркази биносининг асосий ранги нейтрал кулранг бўлиб, у бинога ишбилармонлик муҳитини бахш этган. Бинонинг меъморий концепцияси объектнинг мавқеи ва салобатидан дарак беради. Шу сабаб Boulevard Business Center функционаллик, қулайлик ва маҳобатни қадрлайдиганлар учун идеал танлов бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар