Англия чемпионатининг январь ойидаги энг яхши мураббийи номи учун даъвогарлар эълон қилинди.
Ойнинг энг яхши мураббийи номи учун тўрт нафар мутахассис кураш олиб боради. Улар қуйидагича:
- Микель Артета («Арсенал») — 5 ўйинда 3 ғалаба ва 2 та дуранг;
- Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») — 6 ўйинда 6 ғалаба;
- Дэвид Моес («Вест Ҳэм») — 5 ўйинда 4 ғалаба ва 1 мағлубият;
- Грем Поттер («Брайтон») — 5 ўйинда 2 та ғалаба, 1 дуранг ва 2 та мағлубият.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида «Астон Вилла» бош мураббийи Дин Смит АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.
Изоҳ (0)