Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 22-тури доирасида «Ливерпуль» 3 февраль, чоршанба куни ўз уйида «Брайтон»ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида ютқазди.

Фото: Twitter / @OfficialBHAFC

Фото: Twitter / @OfficialBHAFC

Мерсисайд клуби «Брайтон»га (сафар ўйини бўлган) 1984 йил январидан бери илк бор ютқазди. «Қизиллар» «Брайтон»га ўз уйида 1983 йил февралида сўнгги бор ютқазганди. Мазкур иккала мағлубият ҳам Англия Кубоги доирасида қабул қилинган.

Англия чемпионатида эса «Ливерпуль» ушбу рақибга 1982 йил мартидан бери ютқазмай келаётганди. Яъни «қизиллар» 39 йилдан бери миллий биринчиликда «Брайтон»га умуман ютқазмаган эди.

Маълумот учун, Мерсисайд клуби ҳисобида айни дамда 40 очко бор ва жамоа АПЛ мусоабақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Ливерпуль» навбатдаги учрашувни 7 февраль куни «Манчестер Сити»га қарши ўтказади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов