• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    Nutella, Терминатор, Ikea: Дунё мамлакатларида чақалоқларга қўйиш тақиқланган исмлар

    Замонавий инсонлар ўз фарзандларига ажойиб ва антиқа исм танлашда давом этмоқда. Бироқ айрим мамлакатларда чақалоқларга исм қўйишда бир қанча чекловлар мавжуд. Ҳукумат ота-оналарнинг барча ижодий ғоялари рағбатлантирилиши керак эмас, деб ҳисоблайди.

    Nutella ва Қулупнай  − Франция

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Француз оилалари қиз фарзандига Nutella деб исм беришни одатга айлантирган эди. Эҳтимол, ота-оналар фарзандини келажакда ҳам машҳур бўлишини истагандир. Аммо бундай бўлмади, Nutella исмли қизларни мактабда масхара қилиш кузатилганидан сўнг уларнинг исми Элла деб ўзгартирилган. Ушбу воқеа жамиятда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, натижада ҳукумат болаларга Nutella исмини беришни расман тақиқлаган.

    Яна бир оила фарзандига Fraise − Қулупнай деб исм бермоқчи бўлганида уларга ҳам рад жавоб берилган. Чунки айнан шу ном билан ўхшаш жаргон сўз мавжуд бўлиб, у жуда хунук эшитилар эди. Натижада чақалоқ Фраисине деб аталган.

    Терминатор  − Мексика

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бир вақтлар Мексикада ушбу исм жуда кенг тарқалган эди. Актёр Арнольд Шварценеггер ўйнаган фильм қаҳрамони шарафига кўплаб болалар Терминатор деб аталган. Шу сабабли маҳаллий ҳокимият Терминатор номини тақиқлашга қарор қилган.

    Ikea− Швеция

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Швед мебель дўконлари тармоғи жуда машҳур. Ҳукумат ушбу исмни фарзандларга қўймасликка қарор қилди ва ундан фойдаланиш ноқулайлик келтириб чиқармаслиги учун тақиқловчи қонун чиқарди.

    Camilla − Исландия

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Исландияда туғилган чақалоқларга исм беришнинг аниқ қоидаларини белгилайдиган ва тартибга соладиган махсус қўмита мавжуд. Масалан, маҳаллий алифбода «C» ҳарфи бўлмаганлиги учун Camilla деб исм қўйиш тақиқланади. Аммо худди шу исмни «К» ҳарфи билан қўйиш муаммо эмас.

    Санта Клаус − Огайо (АҚШ)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Огайо штатида яшовчи Роберт Уильям Хендли Янги йил байрамини жуда яхши кўрганидан ўзининг исмини Санта Роберт Клаус деб ўзгартирмоқчи бўлган. Бироқ маҳаллий ҳокимият бу каби исмдан фойдаланишни тақиқлаган. Эркак бу қарордан қониқмай, ишни кўриб чиқиш учун судга мурожаат қилган. Натижада исмини ўзгартиришга муваффақ бўлган.

    Ялпиз ва тош  − Германия

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Германияда болаларга Pfefferminze − Ялпиз исмини беришни хоҳлаганларнинг сўрови бу кулги уйғотиши мумкинлиги туфайли рад этилган. Шунингдек, инглизчада Stone  −  Тош номини ҳам фарзандларга қўйиш тақиқланган. Чунки у исм эмас, жисм. Бола исми туфайли ҳам ўзлигини англай олмаслиги мумкин, деган фикр билдирилган.

    Жума ва Блу − Италия

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ҳафтанинг Жума каби гўзал ва севимли кунини Италияда ном сифатида ишлатиш тақиқланган. Италия суди Venerdi сўзини (Жума деб таржима қилинади) «уятли ва кулгили» тоифага оид деб қарор қилган ҳамда ундан фойдаланишга рухсат бермайди.

    Шунингдек, маҳаллий ҳукумат 2018 йилда туғилган чақалоққа Блу деб исм қўйилишга ҳам қарши бўлган. Чунки танланган ранглар ҳам бола жинсига мос келиши керак. Блу итальянчада кўк деган маънони англатади.

    https://www.instagram.com/p/CKj-oSvjBcR/?utm_source=ig_embed

    Бироқ ушбу тақиқ бутун Италия бўйлаб амал қилмайди. Масалан, 2020 йилда Жанлука Вакка ва унинг севгилиси Шарон Фонсека қизига Блу Жеруселама исмини берган. Жуфтлик Болонияда яшайди ва у ерда Блу исми бола учун номақбул деб ҳисобланмайди.

    Плуто − Дания

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Данияда ота-оналар фарзандлари учун расмий ҳукумат рўйхатидан ном танлаши мумкин. Уларда 7000 га яқин тасдиқланган исмлар бор. Рўйхатда бўлмаган исмни беришни истаганлар бунинг учун расмий рухсат олиши керак. Масалан, Плуто ва Маймун тақиқланган исмлар рўйхатига киритилган.

    @ − Хитой

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Хитойлик жуфтликлардан бири фарзандига @ деб исм қўйишни хоҳлаган. Гап шундаки, кучукча белгиси хитой тилида талаффуз бўйича «уни севиш» деган ибора билан ўхшаш. Бироқ бунга ҳам рад жавоб берилган. Хитойда ном сифатида рамзлардан фойдаланиш тақиқланади.

    Малика − Янги Зеландия

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Янги Зеландияда болаларни Малика деб аташ тақиқланади. Мамлакат ушбу номни расмий унвон бўлганлиги учун рад этган. Шунингдек, тақиқланган исмлар рўйхатига шаҳзода, қирол, қиролича, герсог, майор, епископ, жаноб, хоним ва барон каби унвонлар ҳам киритилган.

    Мавзуга доир:

    • «Еяётганингизда у қимирлайди»: Дунё мамлакатларидаги энг антиқа егуликлар (фото)
    • Фото: Турли мамлакатларнинг бир-бирига ўхшамаган беғубор болалари
    • Асл номи дунё харитасидагидан фарқ қиладиган мамлакатлар
    • Фото: Дунёнинг вақт таъсирида таниб бўлмас даражада ўзгарган машҳур шаҳарлари

    03.02.2021, 19:22   Изоҳ (0)   25274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Филь ва унинг сояси: АҚШда «Суғур куни» нишонланди (фото)

    03.02.2021, 15:35

    Вашингтонда қор ёғди. Шаҳар ҳайвонот боғидаги пандалар бундан жуда хурсанд (видео)

    03.02.2021, 13:55

    Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш фонида рақсга тушган қиз интернет юлдузига айланди (видео)

    03.02.2021, 09:59

    Америкалик рэпер Лил Узи Верт пешонасига 24 миллион долларлик пушти олмос қўйдирмоқчи

    02.02.2021, 18:45

    Оғзидан сўрғичи «тушмайдиган» велосипед ҳайдовчи 2 ёшли болакай интернет юлдузига айланди (видео)

    02.02.2021, 16:58

    Илон Маск маймунга компьютерда ўйин ўйнашни ўргатди

    02.02.2021, 12:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.