Зуҳра Мирғозиева Тўраевна Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Зуҳра Мирғозиева шу пайтгача Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланиши кутилаётгани ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб Улуғбек Узоқов тайинлангани ҳақида хабар берилганди.