Полковник Турсунов Рустам Раҳмонович ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар берди ИИВ матбуот хизмати.
Маълумот учун, Рустам Турсунов бунга қадар Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Турсунов ушбу лавозимда 2018 йил февраль ойидан ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган полковник Баҳромбек Адиловнинг ўрнини эгаллади.
Аввалроқ Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб ҳамда Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.