Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси 2021 йил 1 февраль куни бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева олиб борди. Мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини 2021 йил 5 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган. Шу жумладан, «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Aудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Шунингдек, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар, мамлакатимизда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Мавзуга доир:
- Танзила Норбоева: Сенат ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик кузатилмади
- Сенатор Дилором Тошмуҳамедова: «Тошкент вилоятида сўнгги икки йилда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши икки баробарга кўпайган»
- «Бу Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласи». Содиқ Сафоев Афғонистон—Ўзбекистон муносабатлари қанчалик муҳим эканлигини тушунтирди