• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудида миллий савдо шаҳарчаси ташкил этилиши мумкин. Президент янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, 2021 йил 11 январь куни тижорат банклари томонидан жами қиймати 1 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами қиймати 8,6 триллион сўм бўлган 9 та йирик саноат лойиҳаси тақдимот қилинган.

    Давлат раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ, мазкур лойиҳаларни сифатли амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар, муддатлар ва масъуллар белгиланган «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

    Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан қўшимча равишда янги инвестиция лойиҳалари тайёрланди. Тақдимотда ушбу янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

    Хусусан, 10 та йирик тижорат банки томонидан жами қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, «Агробанк» томонидан тўқимачилик кластерлари билан биргаликда қўшимча 43 та лойиҳа шакллантирилган. Жами 501 миллион долларлик ушбу лойиҳалар натижасида пахта толасини қайта ишлаш даражаси анча ошиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди.

    «Миллий банк» томонидан 2021 йилда 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Мисол учун, Қорақалпоғистон, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, пойтахт ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш лойиҳалари шулар жумласидандир.

    «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан Ургут эркин иқтисодий зонасида 110 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунда йилига 600 минг тонна пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати пайдо бўлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ипотека банк» Қуйи Чирчиқ туманида 27 гектардан зиёд майдонда замонавий логистика фаолиятини ташкил этиш лойиҳасига сармоя киритмоқчи. Бу корхона бир вақтда 120 та юк машинаси ва 25 та вагонга хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

    «Асака банк» кредити иштирокида пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудида миллий савдо шаҳарчасини ташкил этиш мўлжалланган.

    Давлат раҳбари ушбу лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклигини таъкидлади.

    Иқтисодий комплекс идоралари ишни маҳаллалар даражасида ташкил этиши, тижорат банклари жойларда юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириб, айниқса, ёш тадбиркорларга кенг йўл бериши кераклиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунинг учун маҳаллаларда банкларнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалланинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.

    Тақдимотда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ташкил этилган саноат зонаси ҳудудида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари ҳам таништирилди. Ушбу саноат ҳудуди 200 гектар бўлиб, унда қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва бошқа бир қатор муҳим соҳаларда жами қиймати 4,6 триллион сўмлик 71 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ёшларга 1 гектаргача ер ажратиш бўйича Шуҳрат Ғаниевга топшириқ бергани, Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шаҳар ичидаги қурилишлар учун танқид қилгани ҳамда таниқли ва муваффақиятга эришган спортчиларни мактабларга бириктириш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар берилганди.

    01.02.2021, 22:41   Изоҳ (0)   32381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Карантинга қайтишга умуман асос йўқ» – Нурмат Отабеков «британча» штамм кириб келиши қатъий карантинга қайтишга асос эмаслигини билдирди

    01.02.2021, 22:12

    «Ипподром»дан дўкон олишда ёрдам беришни ваъда қилиб, 25 минг доллар сўраган бозор масъули ва унинг шериги ушланди

    01.02.2021, 21:58

    Фарғона ва Урганч ўртасида авиақатнов йўлга қўйилади

    01.02.2021, 21:11

    Андижонда суд раиси судьялик одоб-ахлоқини бузгани учун ишдан олинди

    01.02.2021, 20:13

    Собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазири Қарши давлат университетига ректор этиб тайинланди

    01.02.2021, 19:46

    Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари вакцина синовида иштирок этди

    01.02.2021, 19:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.