2 февраль куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.Италия жанубидаги Амалфи шоссесининг бир қисмига тоғ тошлари ўпирилиб тушди.Фото: EPAБангкокда Мьянмадаги давлат тўнтаришига қарши митинг бўлиб ўтди. Мьянма ҳарбийлари ҳукумат етакчилари қўлга олингандан сўнг мамлакатда 1 йиллик фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди.Фото: Getty ImagesГаити пойтахти Порт-о-Пренс шаҳрида норози аҳоли мамлакат раҳбари Жовенел Моиза истеъфосини талаб қилиб умуммиллий иш ташлаш ўтказмоқда.Фото: AP PhotoШри-Ланкада Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилувчи парад репетицияси ўтказилди.Фото: EPAПокистондаги барча бошланғич мактабларда ўқиш бошланди.Фото: EPAНью-Йорк шаҳри кучли қор бўронлари ичида қолди.Фото: EPAМисрда 2 ойдан бери илк марта Ғазо сектори билан чегарадаги ўтиш йўлаги очилди.Фото: AP PhotoЧехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган коронавирусга тест таҳлил намуналарини олиш мобил маркази.Фото: EPAРоссиянинг Москва шаҳридаги Янги Третяковка музейида «Роберт Фалк» кўргазмаси ўтказилмоқда.Фото: «ТАСС»Чилидаги Сан-Альфонсо шаҳарчаси мамлакат марказига ёпирилиб келган бўрон натижасида буткул вайронага айланди.Фото: Getty ImagesБуюк Британиядаги Нюки қирғоқларига улкан тўлқинлар яқинлашиб келаётган лаҳза.Фото: Getty ImagesҲиндистоннинг Бангалор шаҳрида болалар полиомиелитга қарши эмланмоқда.Фото: EPAВьетнамда ой тақвими бўйича нишонланадиган Янги йилга атаб шафтоли дарахтлари етиштирилмоқда.Фото: EPAХалқаро ҳижоб кунида мусулмон аёллар Украинанинг Киев шаҳридаги марказий кўчаларда барча нозик жинс вакилаларига атиргул ҳадя этишди.Фото: EPAҲиндистоннинг Бангалор шаҳрида Аero India 2021 авиашоусининг очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.Фото: AP PhotoАҚШнинг Вашингтон шаҳрида оммавий қорбўрон ўйини ташкил этилди.Фото: EPAРимдаги Колизейда карантиндан сўнг илк марта концерт ўтказилди.Фото: ZumaАмерикалик теннисчи Серена Уильямс Австралиянинг Мелбурн шаҳрида ташкил этилган турнирнинг учинчи даврасига чиқди.Фото: «ТАСС»Германиянинг Варен шаҳрида қиш манзараси.Фото: Getty Images
Америкалик миллиардер SpaceX’нинг орбитага хусусий парвози пулини тўлади. Экипажнинг бир аъзоси лотерея орқали аниқланади 02.02.2021, 21:11
Озарбайжон Арманистонни ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади. Арманистон Озарбайжонни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига берди 02.02.2021, 15:23