Таиланддаги ибодатхоналарда одамлар муаммо ва стрессларсиз янги ҳаёт бошлаш учун ўзларининг рамзий дафн маросимларини ўтказмоқда, деб ёзади Esquire.
Маросим иштирокчилари қўлига гул олиб тобутга ётади, шундан сўнг, уларнинг усти мато билан ёпилади ва монахлар дуоларини ўқий бошлайди. Аввалига бош билан ғарб томонган ётиш керак, кейин эса бошқа томонга бурилади.
Бу каби «кийиниб олиш» учун, гуллар, шам ва махсус кийимга 3,3 доллар тўлаш керак.
Мазкур маросимлар Таиланддаги кўплаб ибодатхоналарда ўтказилмоқда. Масалан, Бангкокдаги Wat Bangna Nai ибодатхонаси кунига ўз ҳаётини яхшилаш умидида бўлган 100 дан ортиқ одамни жалб этмоқда. Таъкидланишича, пандемия вақтида ушбу маросим оммалашган.
«Тан олишим керакки, пандемия сабаб даромадим камайиб кетганидан стрессдаман ва ишончим комилки, бу ердагиларнинг барчаси шу каби вазиятга дуч келган», — дейди 52 ёшли сотувчи Нутсаранг Сихард.
23 ёшли Чонлатит Нимименвай эса маросимга фолбин унинг ҳаёти хавф остида эканлигини айтганидан сўнг, келганини маълум қилган.
Мазкур маросимни ўтказиш билан шуғулланувчи Пракру Прапатх Варанукижнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда одамлар ушбу одатни тез-тез танқид қилади, бироқ унинг ҳисоблашича, ўлим ҳақида бундай ўйлаш фойдали ҳисобланади.
Изоҳ (0)