Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари ёшларни бой маданий мерос билан яқиндан таништириш, улар ўртасида ички туризмни ривожлантириш зарурлигини қайд этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, маданият вазири Озодбек Назарбеков вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, музейларга ташриф бўйича туризм маршрутларини ишлаб чиқиши, бунда транспорт, меҳмонхона харажатларига чегирмалар жорий қилиш бўйича ўзларининг таклифларини билдиради. 2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз», - деди Президент.