Кўпчилик болалигиданоқ ҳўл сочлар билан ухлаш яхши эмаслигини эшитган, бутун дунё оналари миллати ва динидан қатъи назар бу ҳақда жуда кўп такрорлайди. Терапевт ва стилистларнинг маслаҳати ҳам худди шундай, оналарнинг тавсиясига қарши чиқиш бефойда. Шунинг учун ҳам ҳўл сочлар ортига яширинган хавфга ойдинлик киритиш вақти келди.

Фото: «compoferrum.ru»

Шамоллаш эҳтимоли жуда юқори

Бу шуни англатадики, бош совуқни ҳис қилиши ва натижада ётоқхонадан чиқмасдан ҳам шамоллаш эҳтимоли юқори бўлиши мумкин. Мутахассислар бу борада турлича фикр билдиради. Ҳар қандай шифокор шамоллаш – бу ҳарорат ўзгариши туфайли танада пайдо бўлмаган вирус деб айтиши табиий ва бу тадқиқот билан тасдиқланган. Худди улар айтганидек, нам сочлар, шунингдек, пайпоқ, пойабзал ва қўлқопларни ҳўллигича кийиш ҳам худди шу тарзда иммунитет тизмини бузади. Сабаби намлик туфайли тана совуганда қон томирлари торайиб, вирусга қарши курашадиган лейкоцитларнинг эркин киришига халақит беради, яъни намлик аллақачон шамоллашнинг авж олишига ёрдам беради. Умуман олганда, бундай вазият яхши эмас, шу туфайли бир қанча муаммоларнинг олдини олиш учун илиқ ётоқхонада қуруқ сочлар билан ухлаш тавсия этилади.

Фото: «health.24.ua»

Сочларга зарар етиши мумкин

Албатта, шундай бўлиши аниқ. Машҳур сартарош Жон Ружеронинг айтишича, ҳўл сочлар билан ухлаш яхши эмас, чунки уйғонганда Хеллоуин байрамидан ташқари, ҳар қандай аёл сочини турмаклайди. Аммо сочларнинг бетартиблиги туфайли яна уларни қайтадан ювишга тўғри келиши мумкин. Агар ҳўл сочлар билан ухлашни вазият тақазо қилса, мутахассис бу борада бир нечта маслаҳатлар бериб ўтган. Бунда сочдаги чигалларни ечиш учун оз миқдорда кондиционер қўллаш керак. Агар сочлар узун бўлса, унинг енгил ўриб қўйиш мумкин. Шунингдек, уларни думалоқлаб қўйилса, эрта тонгдан чидамли ҳамда чиройли кўринишга эга бўлади.

Бундан ташқари, мутахассислар атлас қопламали ёстиқларни тавсия этади. Бу сочларнинг тезроқ қуришига ҳамда ёстиқ юзасида эркин ҳаракатланишга имкон беради. Айниқса, эрталабда сочларнинг бетартиблиги ва чигалини бартараф этади. Қолаверса, пахта, ипак қопламали ёстиқлар бош ҳамда юз териси учун фойдали. Чунки улар ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади.